Latest news

07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  7 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  6 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  64 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5

Шуҳрат Пўлатов ОЧда, Коваленко Чақирув кубогида ишлайди News

Шуҳрат Пўлатов ОЧда, Коваленко Чақирув кубогида ишлайди

Футзал бўйича ФИФА рефериси Шуҳрат Пўлатов май ойида Вьетнамда ўтказиладиган футзал бўйича Осиё Чемпионати финал босқичида ҳакамлик қилади.
Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

Маълумот ўрнида, Шуҳрат Пўлатов шу пайтгача футзал бўйича қитъа ва жаҳон чемпионати баҳсларида ҳам ҳакам сифатида ишлаган.

Шунингдек, яна бир қатор ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК тасарруфига кирувчи мусобақаларни бошқариб бориш учун ОФК томонидан тасдиқланганлар.

Жумладан, Валентин Коваленко ва Рафаель Илёсов 19-30 май кунлари Мальдивда ўтказиладиган ОФК Чақирув Кубоги баҳсларида ҳакамлик қиладилар.

Яна бир ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов ОФК Кубоги баҳсига ("Олой" - "Арбил") тўртинчи ҳакам сифатида ОФК томонидан тасдиқланган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика