Latest news

10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   0 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  6 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  5 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  8 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  4 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  3

Шуҳрат Муҳаммадиев “Машъал”га қайтди News

Шуҳрат Муҳаммадиев “Машъал”га қайтди

Жорий мавсумни Қаршининг “Насаф” клуби сафида ўтказган Шуҳрат Муҳаммадиев “Машъал”га қайтди.
“Машъал” раҳбарияти 2012 йил жамоа олий лигадан тушиб кетгач, Муҳаммадиевни “Насаф”га ижарага берганди. Натижада тезкор футболчининг ижара муддати якунига етиб, яна муборакликлар сафига қайтди.

Бу ҳақда “Машъал” бош директори Илҳом Қурбонов шундай деди: “Клубимиз тарбияланувчиси Шуҳрат Муҳаммадиев яна сафимизга қайтди. Унинг амалдаги шартномаси шу йилнинг 1 декабрида тугайди, лекин футболчи билан яна икки йилга мўлжалланган шартнома туздик. Шуҳратнинг ўзи билан гаплашганимизда фаолиятини “Насаф”да давом эттириш нияти борлигини маълум қилди, аммо у ўзимизга ҳам керак. Чунки келаси йил олий лигада бизга ҳам яхши ўйинчилар зарур бўлади”.

Шуни айтиб ўтиш лозим, “Насаф” Шуҳрат Муҳаммадиевни тўлиқ қўлга киритишни хоҳламоқда ва бу борада музокара олиб боришга тайёр. Қолаверса, футболчининг ўзи ҳам Қаршида тўп сурмоқчи. Балки, кейинчалик томонлар трансфер борасида ўзаро келишиб олишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, бу мавсум Муҳаммадиев олий лигада 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика