Latest news

09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  0 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  6 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   7 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   49 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30

Шуҳрат Мақсудов: "Тайёр футболчиларни сотиб олиб ўйнатишни ҳамма ҳам билади. Биз тўғри йўлдамиз" News

Шуҳрат Мақсудов: "Тайёр футболчиларни сотиб олиб ўйнатишни ҳамма ҳам билади. Биз тўғри йўлдамиз"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугун майдонга тушган ёш футболчиларимизга катта раҳмат айтаман. "Бунёдкор"нинг мақсади академиядан кўпроқ ёшларни асосий таркибга жалб қилиш. Уларнинг ўйинидан қониқдим, албатта бироз тажриба етишмади. Аммо яқин келажакда улар Ўзбекистон терма жамоасида ўйнайди деган умиддаман. "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман", - деди Шуҳрат Мақсудов.

- Бугун Суҳроб Султонов учта гол ўтказиб юборди. Кейинги ўйинда бошқа дарвозабон майдонга тушиши мумкинми?

- Бу нарсани кейинги турдан олдин билиб олишингиз мумкин бўлади.

- Бекор қилинган гол ҳақида нима дея оласиз?

- Бу гол ҳақида гапирмайман, бу менинг ишим эмас. Нимадир деганим билан ҳеч нарса ўзгармайди.

- Усмонали Исмоналиев ҳужумда ўйнамоқда ва мослаша олмаётгандек. Захирада унинг ўрнини боса оладиган футболчилар бор?

- Бор, бугун захирадан майдонга тушди (Ҳусайн Эргашбоев - изоҳ championat.asia). Ёш футболчилар тажриба тўплаши учун бироз вақт керак.

- Йил бошида клуб раҳбари билан учрашувдан кейин клубнинг мақсади ўзгармайди дейилганди. Аммо ҳозир мақсадимиз терма жамоага футболчи етказиб бериш дедингиз. "Бунёдкор"дек клубнинг мақсади терма жамоага футболчи етказиб бериши ғалати эмасми?

- Биз имкониятдан келиб чиқиб шу нарсага қўл урдик. Академия нима учун? Ёш футболчиларни асосий таркибга жалб қилиш учун. Тайёр футболчиларни сотиб олиб ўйнатишни ҳамма ҳам билади. Лекин бу йил ёшларга ишонишга қарор қилдик. Биз тўғри йўлдамиз, бунинг учун вақт керак бўлади. Клубимиз раҳбари бу вақтни бизга бердилар. Қайтараман, ёш футболчиларимнинг ўйинидан қониқдим.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика