Latest news

18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  9 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0

Шуҳрат Мақсудов: "Шиддатли ўйин бўлишини олдиндан тахмин қилгандик" News

Шуҳрат Мақсудов: "Шиддатли ўйин бўлишини олдиндан тахмин қилгандик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (2:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбон жамоа устози Шуҳрат Мақсудов иштирок этди.

- Аввало АГМК жамоасини кечаги ғалабаси билан табриклайман! Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида "Пахтакор"га ҳам, дўстим Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМКга ҳам шахсан ўзим ва "Бунёдкор" номидан омад тилайман!

Бугунги учрашувда шундай шиддатли ва жанговар ўтиши олдиндан маълум эди. Чунки "Сўғдиёна" жамоаси ҳали мағлуб бўлгани йўқ. Қолаверса, юқори ўринлар учун кураш олиб бормоқда. 

Биринчи бўлимда футболчиларимиз ўзларига "ўхшамади". Ҳозир нега бундай бўлганини айтиш қийин. Танаффусдан сўнг ўз ўйинимизни топиб олдик. Гарчи дурангга эришган бўлсак-да, йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман!

Маълумки, мавсум аввалида жамоамизнинг асосий таркибидан 6 нафар ўйинчи бошқа клубга ўтиб кетганди. Тўғри, уларнинг ўрнини янгилар билан тўлдирдик, бироқ барибир йўқотишларнинг ўрни билиняпти. Умид қиламанки, давралар оралиғида позициялардаги камчиликларни тўлдирамиз.

Норхоновни бош билан яхши ўйнашини билардик. Буни учрашувдан олдин футболчиларга ҳам айтгандик. Норхонов гол урган вазиятда бизнинг ўйинчилар қандайдир диққатни йўқотиб қўйишди. Бу Шоҳрузнинг маҳорати ҳам дейиш мумкин.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика