Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Шуҳрат Мақсудов: "Ўйиндан ўйинга барчаси яхшиланиб боради" News

Шуҳрат Мақсудов: "Ўйиндан ўйинга барчаси яхшиланиб боради"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Машъал" (1:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Шуҳрат Мақсудов қатнашди.

"Аввало, "Бунёдкор" клуби раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари, ходимлари, мухлислари ва шахсан ўз номимдан таниқли футболчи Темурхўжа Абдухолиқовнинг қизи вафоти муносабати билан футболчига ҳамдардлигимизни билдираман.

Футболда мавсумнинг илк ўйини барча жамоалар учун оғир ўтади. Кеча бошланган мавсумнинг дастлабки учрашувларини кўриб, бунга яна бир бор амин бўлдик. Энг асосийси – ғалаба. Биз буни уддаладик. Шу боис "Бунёдкор"га алоқадор барчани, хусусан, мухлисларимизни табриклайман.

Қайси лавозимда ишлашимдан қатъи назар жамоанинг ўйинига бефарқ бўлмаганман. Кеча тақдимот маросимида ҳам айтиб ўтгандим. Биз бир жамоамиз!  Гап бош мураббий ёки бошқа лавозимда эмас, ҳаммамиз бир мушт ва жамоамиз!  Албатта, дебют ўйиним омадли чиқди. Аллоҳга шукур! 

Ўртоқлик учрашувларида футболчиларнинг ҳолати бошқачароқ кўринган. Бугун илк расмий ўйинда майдонга тушдик. Ўйинчиларнинг ҳаракатларида фарқ бўлиши табиий. Чунки мавсум эндигина бошланди. Истайсизми-йўқми, футболчиларда ҳаяжон бўлади. Ўйинчиларимизни нималарга қодирлигини яхши биламиз. Очилиш ўйинида ҳаммада ҳаяжон бўлади, ўйиндан ўйинга барчаси яхшиланиб боради. 

Голдан кейин "Бунёдкор" темпни пасайтиргани боис "Машъал" устунликни ўз қўлига олди. Марказда тўпни кўп йўқотдик.

"Бунёдкор"ни яна чўққига олиб чиқишга ҳаракат қиламиз", – дейди Шуҳрат Мақсудов. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика