Latest news

14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  0 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  0 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  7 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  7 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  11 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  22 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  18 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  17 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4

Шуҳрат Мақсудов: "Нефтчи" - "Пахтакор" баҳсини кўриш учун Фарғонага бораман News

Шуҳрат Мақсудов: "Нефтчи" - "Пахтакор" баҳсини кўриш учун Фарғонага бораман

"Нефтчи" - "Пахтакор" тўқнашуви нафақат мухлисларда балки мутахассисларимиз томонидан ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
Миллий терма жамоамиз мураббийлар штабида фаолият юритиб келаётган Шуҳрат Мақсудов илгари бу жамоаларнинг беллашувларида иштирок этганини инобатга олиб, у киши билан ҳам боғландик.

"Нефтчи" - "Пахтакор" баҳси ҳақиқатдан ҳам жуда қизиқарли руҳда ўтади деб ўйлайман. Турнинг марказий ўйинларидан бири. Бу учрашувни бевосита стадионда кўриш учун бугун тушда Фарғона томон сафарга чиқаман", - дейди Мақсудов.

Ҳар иккала жамоа таркибида ҳам миллий терма жамоага номзод ўйинчилар бор. Уларнинг бугунги холати билан яқиндан танишиш учун ҳам бу учрашувга боришни маъқул деб топдим.

"Нефтчи" охирги икки турда муваффақиятсизликка учради. Қолаверса фарғоналиклар бугун ўз мухлислари қаршисида ўйнайди. Албатта истайсизми йўқми босим бўлади. "Пахтакор" эса тан олиш керак, тажриба борасида юқорироқ. Ўйлайманки бугун мухлислар жуда чиройли ҳужумкор баҳсга гувоҳ бўлади.

Умуман олганда чемпионатимизда кутилмаган натижалар тез-тез учраб турибди. Шунинг учун ҳам бирор-бир учрашувдан олдин натижани таҳмин қилиб бўлмайди.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика