Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  6 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  6

Шуҳрат Мақсудов: "Лутфулла Тўраев терма жамоа йиғинидан жароҳат билан қайтганди" News

Шуҳрат Мақсудов: "Лутфулла Тўраев терма жамоа йиғинидан жароҳат билан қайтганди"

Суперлиганинг иккинчи турида "Металлург" ва "Бунёдкор" жамоалари Бекободда ўзаро тўқнаш келишди(1:0). Ушбу учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.

"Барча Ўзбекистон аҳлини яқинлашаётган Наврўз байрами билан чин қалбимдан табриклайман. "Металлург" жамоасини ҳам ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, бу энди футбол. Унда кимдир ютади ёки ютқазади. Омади келган жамоа ғалаба қозонади. Биз ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик, айниқса иккинчи бўлимда. Дарвозамиздан кутилмаганда тўп ўтказиб юбордик. Шогирдларимдан миннатдорман. Улар охиригача курашишди ",- дейди мураббий.

- Жамоани янги мавсумга Марат Мифтахутдинов тайёрлади. Чемпионат старти арафасида эса сиз бош мураббийи этиб тайинландингиз. Бу сиз учун қанчалик қулай ёки ноқулайликлар туғдирди?
- Бу ҳақда аввалги матбуот анжуманларида ҳам жавоб бериб ўтгандим. Жамоага янги келган бўлганимда бошқа гап эди. Шу клубда тўрт йилдан бери фаолият олиб бормоқдаман. Бу ерда ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ. Жамоанинг ўйин услуби сақланиб қолинган.

- "Металлург"да мураббийлар штаби ўзгарди. Ўйин схемасида ҳам ўзгаришлар кузатилди. Бу сизга қай даражада жумбоқ бўлди?
- Мураббийнинг ўзгариши клубнинг ички иши ҳисобланади. Ўйинни шундай ўтишини кутган эдик. Омад рақибга кулиб боқди.

- Лутфулла Тўраевнинг алмаштирилиши унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқми?
- Лутфулла Тўраев терма жамоа йиғинидан жароҳат билан қайтганди. Бунинг асорати барибир ўз сўзини айтмоқда. Жароҳат кучайиб кетмаслиги учун алмаштирдик. Ҳакамлар ҳақида умуман гапирмайман. Уларни назорат қиладиган қўмита бор. Менга сариқ карточка берилган вазиятда шогирдимга эътироз билдиргандим. Илгиз Танташевни ҳурмат қиламан. Ҳакамлар ҳам инсон, уларда ҳам хато бўлиб туради.

Rating: -29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика