Latest news

19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  2 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  4 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0

Шуҳрат Мақсудов: "Битта ўйиндан иборат учрашувда фаворит бўлмайди" News

Шуҳрат Мақсудов: "Битта ўйиндан иборат учрашувда фаворит бўлмайди"

Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Кубок ўйинлари нафақат Ўзбекистонда, бошқа давлатларда ҳам шу каби шиддатли ўтади. Битта ўйиндан иборат учрашувда фаворит бўлмайди. Бугунги ўйин кўрсатиб бердики, ҳар доим рақибни ҳурмат қилмасангиз оқибати ёмон бўлиши мумкин. Биринчи бўлимда йигитлар яхши ўйин намойиш этишди, лекин иккинчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Футбол 90 дақиқадан иборат ва охиригача ўйнаш керак. Ғолиб муҳокама қилинмайди ва йигитларга ўйин учун миннатдорчилик билдираман.

- Ўзбекистон U-23 терма жамоасига "Бунёдкор"дан футболчи чақирилмаганми?

- Ёшлар терма жамоасида "Бунёдкор"дан футболчилар бор. Фақат биз уларни ҳозирда бошқа жамоаларга ижарага берганмиз. "Олимпик" ва "Андижон" сафидан терма жамоага жалб этилган футболчилар орасида бизнинг йигитлар ҳам бор. 

- Ҳужумларни якунлашда муаммолар бордек кўринди...

- Тўғри айтдингиз, ҳужумларга сўнги нуқтани қўйишда камчиликларимиз бор. Мираҳмадов ва Икромовнинг жароҳати борлиги шу чизиқларда муаммолар келтириб чиқаряпти. Бор имкониятдан келиб чиқиб таркиб танлаяпмиз.

- "Бунёдкор" футболчиларига мавсум якунланмасданоқ таклифлар тушаётгани ҳақида эшитдик. Иқтидорли футболчиларни жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилиняптими?

- Биз албатта, буни ҳоҳлаймиз. Бу иш фақат менинг зиммамдаги вазифа эмас, клуб раҳбариятига бу ҳақда мурожаат қилганмиз.

- Чемпионатдаги навбатдаги учрашувлар ҳақида нималарни айта оласиз?

- Хурсанд қиладиган томони чемпионатнинг қолган барча ўйинларини ўз майдонимизда ўтказамиз. "Уйда деворлар ҳам ёрдам беради" дегани каби биз ҳам бир ўйиндан максимал даражада очко олишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика