Latest news

23:39Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  2 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  0 22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  2 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  8 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  13 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  10 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  4 17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0

Шуҳрат Мақсудов: "БААда иккита ўртоқлик ўйини ўтказамиз" News

Шуҳрат Мақсудов: "БААда иккита ўртоқлик ўйини ўтказамиз"

Бугун Ўзбекистон ёшлар (U-22) терма жамоаси ўз тарихида илк бор ташкил этилаётган Осиё чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Қитъа чемпионатига 11-26 январь кунлари Уммон давлати мезбонлик қилади. Шуҳрат Мақсудов жамоаси қитъа чемпионати олдидан бир ҳафта давомида Дубайда йиғин ўтказади. Шу мақсадда бугун тонгда терма жамоамиз Дубайга учиб кетди. Шу ўринда БААга жўнаб кетган делегация таркиби билан танишинг.

Дарвозабонлар: Асилбек Омонов, Акмал Турсунбоев, Абдумавлон Абдужалилов (ҳаммаси “Пахтакор”дан).
Ҳимоячилар - Тоҳир Шамшитдинов, Максимилиан Фомин, Егор Кримец, Акбар Исматуллаев, Владимир Козак, Даврон Ҳошимов, барчаси “Пахтакор”дан, Бобурбек Йўлдошев, Сардор Раҳмонов (иккиси “Локомотив”дан), Жавлон Мирабдуллаев (“Бунёдкор”).
Ярим ҳимоячилар - Аббосбек Махсталиев, Муҳсинжон Убайдуллаев, Жамшид Искандаров (ҳаммаси “Пахтакор”дан), Сардор Рашидов, Сардор Собирхўжаев, Дилшод Жўраев (учаласи “Бунёдкор”дан), Диёржон Туропов (“Олмалиқ”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”).
Ҳужумчилар триосининг барчаси Игорь Сергеев, Темурхўжа Абдухолиқов ва Абдулазиз Юсупов “Пахтакор” жамоасидан таклиф этилган.

Бош мураббий - Шуҳрат Мақсудов, катта мураббий Алексей Евстафеев. Жамоа менежери Рамиль Ильясов. Делегация раҳбари Асқар Толибжонов.

Биз сафар олдидан терма жамоа бош мураббийи Шуҳрат Мақсудовдан қисқача интервью олдик.

Шухрат Мақсудов: - 24 декабрь кунидан ўқув-машғулот йиғинларини бошлаган эдик. Йиғин давомида “Пахтакор” клуби билан битта ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Мавсумлар оралиғи бўлгани учун футболчиларнинг функционал тайёргарлигини жуда яхши деб бўлмайди. БААдаги бир ҳафталик йиғинимиз давомида ана шу камчиликларни бартараф этиш йўлида иш олиб борамиз. Дубайда 2та назорат учрашуви ташкил этилади. Режага кўра, дастлабки учрашувимиз маҳаллий 2-лига клубига қарши бўлиб ўтади. Иккинчи ўйинимизда эса Қозоғистоннинг "Остона" жамоаси билан майдонга тушамиз. Бу икки учрашувда жамоавий ўйинимизни янада шакллантиришга эътибор қаратамиз. Мураббийлар штабидаги ёрдамчим Мурод Исмоилов 11 январь куни Уммонга учиб боради.  

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Мақсудов шогирдлари Ироқ, Хитой ва Саудия Арабистони терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишган. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳдаги дастлабки учрашувни 12 январь куни Хитой термасига қарши ўтказади.

Камолиддин Алимов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика