Шуҳрат Мақсудов: "Австралияга аввал гол урмаган бўлсак, эртага бу анъанага чек қўямиз"
22 jan 18:21
News
Шуҳрат Мақсудов: "Австралияга аввал гол урмаган бўлсак, эртага бу анъанага чек қўямиз"
Australia Martin Boyle - 45' |
Asian Cup Grp. B . Round 3 23/01/2024, 16:30 1
:
1
Finished
|
Uzbekistan Azizbek Turgunbaev - 78' |
Stadium: Al Janoub Stadium, 15290 spectators
"Ўзбекистон терма жамоаси яхши таассурот қолдиряпти. Гуруҳдаги 2та ўйинда жамоамиз ютқазгани йўқ ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди. Австралия бу сафарги тўқнашув аввалгиларидан фарқ қилади, дея оламан. 2011 йил биз ўйнаган Австралия билан ҳозиргиси ўртасида тафовут катта. Ўша вақтдаги футболчиларнинг аксарияти Европада тўп тепарди. Айни пайтда уларда авлодлар алмашинуви рўй берган, жамоа ёшартирилган. Бўлажак ўйинда насиб қилса, терма жамоамиз ғалаба қозонишига ишонаман ва омад тилайман.
Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам Австралия каби таркиби анча ёш. Умуман олганда йигитлар мусобақага яхши тайёргарлик кўришди. Бунинг учун ЎФАга раҳмат айтиб ўтишимиз керак. Шароитлар яратиб берилди. Кучли рақиблар билан ўйинлар ташкил қилиб берилди. Бу ўз сўзини айтади, деб ўйлайман. 2011 йил ҳам Осиё Кубогига ҳозирлик жараёнида кучли терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушганмиз ва бу якунда ўз самарасини берган.
Шу пайтгача Австралия дарвозасига гол урмаганмиз. Эртага футболчилар бу анъанага чек қўйишади. Гол уриб ғалабани ўзимизники қиламиз. Футболчиларга, терма жамоамизга омад ёр бўлсин, деб қоламан",- дейди Шуҳрат Мақсудов.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Comments