Latest news

23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 0:0 (матнли трансляция)  24 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  124 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1

Шуҳрат Файзиев:"Мухлисларимиз ва футболчиларимиздан миннатдорман" News

Шуҳрат Файзиев:"Мухлисларимиз ва футболчиларимиздан миннатдорман"

“Бухоро”-“Локомотив” (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бухоро”да бош мураббий вазифасини бажарувчи Шухрат Файзиев ташриф буюрди.
“Авваломбор меҳмонларни ғалаба билан табриклайман. Бугун ҳар иккала жамоа футболчиларига осон бўлгани йўқ. Бугунги иссиқ об-ҳавода футбол ўйнаш қийин. Бугунги учрашувда йирик мағлубиятга ҳам, ғалабага ҳам эришишимиз мумкин эди. Охир-оқибат  таркибида тажрибали футболчилари бор жамоа ғалабани илиб кетди. Мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун жамоамизни қўллаб-қувватлашди, футболчилар ҳам борини бериб ўйнашди, уларга ҳам раҳмат айтаман.”-дея гап бошлади Файзиев.

-Мавсум бошидан бери кузатиб келяпмиз, жамоа биринчи бўлимда яхши ўйнаяпти, лекин иккинчи бўлимга келиб бунинг аксини кўрмоқдамиз. Нега?
-Тўғри, жамоамиз жисмонан анча суст. Лекин ҳозир буни тўғрилаш анча қийин. Давралар орасида бунинг устида ишлаш керак бўлади.

-Нега Хауши заҳирада қолдирилди?
-У кўп хатолар қила бошлади ва айнан унинг хатосидан сўнг “Шуртан”дан учинчи голни қабул қилиб олдик. Шу сабабли уни бугун захирада қолдирдик.

-Мағлуб бўлган бўлсак ҳам, лекин бугун жамоа ҳарқачонгига нисбатдан яхшироқ ўйнади. Бу айнан сизнинг машғулотларингиздан кейин бўлди. Айнан сиз нимани ўзгартирдингиз?
-Жамоамизда ҳужумчи йўқ. Мен Жамол Убайдуллаевни ҳужумчи позициясига қўя бошладим. Яна бир бор айтаман, футболчилар борини бериб ўйнашди.

-Кейинги режалар қандай?
-Ҳозирча ҳеч қанақа режа туза олмаймиз. Бу ўйин бизга раҳбарият томонидан сўнгги имконият сифатида берилганди. Ютсаларинг ишлайсанлар, йўқми, аризани ёзинглар дейилганди. Шу сабабли эртага нима бўлади, айта олмайман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика