Latest news

03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  21 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  18 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  163 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  8 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5

"Штутгарт" спорт директори: Вальдемар Антон Евро-2024дан кейин жамоадан кетади News

"Штутгарт" спорт директори: Вальдемар Антон Евро-2024дан кейин жамоадан кетади

Энди жамоа сардорининг кетишини расман тасдиқлашди.

Германия терма жамоаси ҳимоячиси Вальдемар Антон Евро-2024 якунланганидан кейин ҳам "Штутгарт"га қайтмайди. Бу ҳақида клуб спорт директори Фабиан Вольгемут пайшанба кунги машғулот вақтида маълум қилди.

Маълум вақтдан буён "Штутгарт" 28 ёшли ҳимоячиси билан хайрлашиши ҳақида хабарлар бор эди. Баъзи манбалар Антон фаолиятини Дортмунднинг "Боруссия"сида давом эттирмоқчилигини таъкидламоқда. Бироқ ҳозирча бу борада расмий маълумот йўқ ва унинг кейинги жамоаси борасидаги савол очиқ қолмоқда. Унинг трансфери эҳтимолий харидорга тахминан 22,5 млн еврога тушиши кутилмоқда.

Қайд этиш лозим, Вальдемар ҳозирда Германияда давом этаётган Евро-2024нинг 1/8 финал босқичида захирадан майдонга туширилди ва қитъа чемпионатида дебют қилди.  

Эслатиб ўтамиз, Вальдемар Антон 2020 йилдан буён "Штутгарт" шарафини ҳимоя қилиб келади. Клуб либосида 141 ўйинда 4 та гол урган ва 8 та голли узатма етказиб беришга муваффақ бўлган. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика