Latest news

00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  7 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1 17:22Португалия футбол федерацияси Роналдуга махсус соврин топширди  5

Шохруз Норхонов: "Обод"да ўйин сифати яхши, бироқ..." News

Шохруз Норхонов: "Обод"да ўйин сифати яхши, бироқ..."

“Обод” жамоаси ҳужумчиси Шоҳруз Норхоновни биринчи давра кашфиётларидан бири, дейиш мумкин.

Гарчи, у илк бор олий лига учрашувларида майдонга тушишига қарамасдан 7 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқди. Биринчи даврадаги чиройли ўйинлари ва голлари туфайли Шоҳруз Норхонов миллий термамиз бош мураббийи Самвел Бабаян эътиборига тушди ва миллий терма жамоанинг навбатдаги йиғинига чақирилди. Яқинда “Обод” жамоаси тўпурари Шоҳруз Норхонов билан суҳбатлашдик.

- Амалдаги чемпион билан кечган қарама-қаршилик ҳақида тўхталсангиз.
- “Пахтакор”ни бекорга “шерлар”, дейишмайди. Уларга қарши футбол ўйнаш ҳар бир жамоага қийин бўлиб келган. Рақиб жуда кучли ва салобатли. Халқ жамоасида нафақат миллий чемпионат, балки халқаро тажриба ҳам етарли даражада. Бизда эса бундай тоифадаги футболчилар, деярли йўқ. Шу боис “Обод”да ўйинни ташкил этиш борасида айрим камчиликлар мавжуд. Баъзи йигитларга маҳорат етишмаяпти. Айнан тажрибасизлик туфайли мавсум давомида кўп мағлубиятга учрадик. «Пахтакорилар» ьилан кечган учрашувда ҳисобни очган бўлишимизга қарамасдан 90 дақиқа давомида кўплаб хатоликларга йўл қўйдик. “Пахтакор” эса бундай хатоларни кечирмайди. Гол урган бўлсам-да, пенальтини аниқ амалга ошира олмадим. Бундан қаттиқ хафаман. Нима ҳам дердим, футболда фақат кучлилар ғалаба қозониши керак.

- 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошира олмаганингиздан кейин жамоадошларингизнинг сизга қандай фикрлар билдиришди.
- Жамоадошларим жуда аҳил ва йигитлар менга ортиқча эътирозлар билдиришмади.

- “Пахтакор” ҳақида қандай фикрдасиз, улар бу йил унчалик ўзини кўрсата олмаяпти. Учрашувдан олдин ғалаба қозониш вазифаси олдиларингизга қўйилганмиди?

- “Пахтакор” клуби раҳбариятига ҳар доим тан бераман. Улар ҳар мавсумда рақобатбардош жамоани шакллантиришади ва футболчилар олдига юксак вазифалар қўйилади. Ёшларга катта эътибор қаратилган. Шу боис ҳам ҳар мавсумда янги номлар кашф этилади. Иқтидор эгалари эса тезда олий лига суратига мослашиб кетишади. Ўзим ёшлигимда “Пахтакор” мухлиси эдим. Кўп маротаба “Пахтакор” марказий стадионига бориб, жамоани қўллаб-қувватлардим. Ўша пайтлари Чемпионлар лигасида ҳам жамоа анча ишончли ўйнар эди. Тўғри ҳозир “пахтакорчилар” ўзларини унчалик кўрсата олмаяпти. Бу билан мен уларни ютиш осон, деган фикрдан йироқман. Биз учун “Пахтакор”га ютқазиш – уятли иш эмас, назаримда.

- “Пахтакор”нинг мухлиси бўлсангиз, жамоада ўйнаш орзуси ҳам бўлгандир?

- Ҳа. “Пахтакор”га илиниш учун жуда қаттиқ ўз устида ишлаш керак. Фақатгина энг кучли футболчиларгина ушбу жамоада ҳаракат қилиш мумкин.



- Сиз бир пайтлар “Оқ-тепа” либосида майдонга тушгансиз. Собиқ жамоангизнинг бугунги тақдири ҳақида билсангиз керак.

- Албатта. Ўша кезлари “Оқ-тепа”да асосий таркибда деярли майдонга тушмасдим. Асосан захирадан ўйинга қўшилардим. Шунинг учун жамоанинг ёшлар таркибида Тошкент шаҳрининг 2-лигасида ўйнаб турардим. Умуман олганда, ўша пайтлари жамоага эътибор яхши бўлиб, барчаси кўнгилдагидек эди. Бирданига олдимизга олий лигага чиқиш вазифа қўйилди-ю, кейин шундай кутилмаган воқеалар рўй берди. Билмадим, нима сабабдан жамоа биринчиликни тарк этди. Бу хусусда аниқ маълумотларга эга эмасман.

- Ўтган йили “Обод” биринчи лигада қатнашди. Биринчилик ва элита орасидаги савия қандай даражада?

- Англияда Премьер лига ва Чемпионшипнинг орасида унчалик катта фарқ кўзга ташланмайди. Бизда эса ер билан осмонча катта тафовут бор. Фарқ шунчаликка етадики, мен унинг фақат бир-икки жиҳатларини айтишим мумкин. Энг асосийси – биринчи лигада ташкилотчилик масаласи оқсамоқда. Айрим стадионларги яратилган шарт-шароитлар талабга жавоб бермайди. Иккинчидан, жамоаларга барқарорлик етишмайди. Баъзи ҳолатларла клуб мутасаддилари жамоа тақдирига “панжа орасидан” қарашади. Биринчилигада тўп сурган пайтларим баъзида шундай ҳолатлар ҳам бўларди-ки, биз ўйнаймизми, йўқми, деб мураббийлардан сўрардик. Бироқ олий лигада бундай эмас, ўйинлар мунтазам равишда ўтказилади ва жамоаларга эътибор ҳам анча яхши.

- Бугунги миллий чемпионатимиз борасида нима, дея оласиз?

- Ёши катта мухлислар билан суҳбатлашиб қолсангиз, улар ХХ асрнинг 60-70 йиллардаги футбол умуман бошқача эканлигини таъкидлашади. Қолаверса, мураббийлар “фақат олдинга, фақат гол” шиори остида жамоани майдонга олиб тушишар экан. Бугунги кунга келиб эса натижа биринчи ўринда туради. Шу боис ҳам голлар кам урилаётгандек. Олий лигада эса мана шу натижа туфайли ўйинлар сурати бироз пасайгандек, назаримда. Аммо бу ҳар доим ҳам эмас. Вилоятларда ўйинлар анча қизиқ бўлади. Сабаби у ерларда миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш катта ва томошабинлар анча кўп. Сиз фақатгина пойтахтдаги учрашувларни кўриб ҳулоса қилаётган бўлсангиз адашасиз.

- Балким бунга келишилган ўйинлар сабабчидир.

- Бу йилги чемпионат ўзгача тарзда ўтяпти. Сенсациялар ҳам анча кўпайди. Табиийки, олий лигада натижани тахмин қилиш ҳам нисбатан мураккаблашди. Келишилган ўйинлар ҳусусида гапирадиган бўлсам, бу ҳақда ҳеч нарсани билмаймиз...

- Биринчи давра ҳусусида тўхталсангиз. Жамоанинг иштироки ва ўзингизнинг ҳатти-ҳаракатларингиз.

- Жамоамизда ўйин сифати анча яхши. Сўнгги ўринларда бораётган бўлсак-да, биз ривожланишда давом этяпмиз. Биз учун йиғган 8 очкомиз олтинга тенг. Агарда ўйинлар давомида яратилган вазиятлардан фойдалана олганимизда аҳволимиз бундай оғир бўлмас эди. Бизга яна икки йилча вақт берилганда яхши бўларди. Ўзимнинг ҳаракатларимга эса мураббийлар ва ишқибозлар баҳо беришсин. Умуман олганда, биринчи давра “Обод”учун катта дарс бўлди. Дебютантлигимиз боис барча баҳслар оғир кечмоқда. Умид қиламанки, иккинчи даврада мураккаб вазиятдан чиқиб кетамиз. Ахир  “ғалвир сувдан кўтарилса, фақатгина энг саралари қолиши керак”да.

- Шу ўринда сафарда кечган икки баҳсни ёдга олсак. “Машъал” билан ўйинда 0:5 ҳисобида мағлубиятга учрадинглар ҳам икки пенальти голга айланмади. “Андижон” эса мағлуб этилди.

- “Машъал” ўз ўйин услубига эга жамоалар сарасига киради. Ҳисоб очилмаган пайти пенальтини аниқ амалга оширганимизда ҳам бизнинг ғалаба қозонишимиз қийин эди. Агарда иккала пенальтини ҳам урганимизда балким, дурангга эришармидик. Ўша ўйиндан кейин катта йиғилиш бўлиб, йўлга қўйилган хатоларни кўриб чиқдик ва буларни камайтиришга интиляпмиз. “Андижон” га қарши ўтадиган қарама-қаршиликка ҳар томонлама жиддий тайёргарлик кўргандик ва бу ўз самарасини берди. Андижонликларнинг ҳимоя чизиғида камчиликлар кўп экан ва уларнинг биргина хатосидан унумли фойдаландик. Агарда, биз ўша куни “Машъал”га қарши ўйнагандек ҳаракат қилганимизда кўпроқ гол урармидик?! Ўз навбатида “Андижон” аъзолари ҳам дарвозамиз олдида кўплаб хавфли вазиятларни содир этишди. Лекин улар бу имкониятлардан унумли фойдалана олишмади.


\



- Давралар оралиғида жамоада қанчалик ўзгаришлар содир бўлиши мумкин. Хориждан футболчилар таклиф этиладими?

- Йўқ, менимча ҳеч ким келмайди. Ҳозирча маҳаллий футболчилар кўмагига таянмоқдамиз. Турнир жадвалидаги эгаллаган ўрнимиз мақтаса арзигулик эмас. Шунинг учун ҳам жамоадан айрим ёшлар кетиши аниқ. Уларнинг ўрнига бир қатор сҳоратли футболчиларни чақириш режалаштирилган. Таркибдаги ўзгаришлар унчалик катта бўлмаса керак. Мураббийлар жамоанинг ўзагини сақлаб қолишмоқчи. Агар бу йил олий лигада қолиш вазифани бажара олсак, кейинги йилга “Обод” жамоасидан юқорироқ натижани кутса бўлади.

- Сўнгги ўйинларда майдонни голсиз тарк этмаяпсиз. Жамоанинг ғалабаларида катта ҳиссангиз бор. Айтингчи, гол уришнинг сири нимада?

- Бунинг ҳеч қандай сири йўқ. Бор йўғи тўпни дарвозага шундай аниқлик билан тепиш керак-ки, дарвозабон ҳам зарбага тан берсин. Гол эса футболдаги  олий мақсад! Дарвозалар ишғол этилиши оқибатида ҳисоб ўзгаради. Ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қиласиз. Натижа эса тарихда қолади. Ҳеч ким ўйинни қандай ўтганини эслай олмайди. Фақатгина натижани ёдга олиб ўтади, холос.

- Сўнгги пайтларда Бобур Зуҳриддиновни майдон четида футболчиларга кўрсатмалар бераётганига гувоҳ бўлаётгандик. “Пахтакор”га қарши баҳсда фақатгина Александр Мочиновни кўрдик.

- Албатта, Мочинов бош мураббий. Бобур ака ҳам у билан деярли бир хил фикр юритишади. Гаплари бир жойдан чиқиши одамни қувонтиради. Тўғрисини айтсам, бу икки мутахассиснинг орасида унчалик катта фарқ йўқ. Шунчаки, Александр Владимирович катта тажрибага эга. Келгусида Бобур Зуҳриддиновга бундай мураббийлар билан ишлаш қўл келиши шубҳасиз. Ўйлайманки, уни ёрқин келажак кутмоқда.

- Айтингчи, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги йиғинларига чақирилишингизни қандай қабул қилдингиз?

- Кутилмаган ҳол бўлди. Терма жамоа мураббийларининг назари менга тушганидан жуда мамнунман. Мамлакат миллий терма жамоаси либосини кийиш, халқаро майдонларда юрт шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир футболчининг орзуси саналади. Терма жамоа машғулотларида эса ўзимни кўрсатиб, мураббийлар ишончини оқлашга ва бор маҳоратимни ишга солишга ҳаракат қиламан.


Миржалол НОРМАТОВ

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика