Latest news

09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақида ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2 07:53CAFA "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтиши мумкинми?  6 07:12Ўртоқлик ўйинлари: "Челси" ва "Интер" ғалаба қозонди, "Ньюкасл" эса дуранг қайд этди   3 06:55Суперлига. "Хоразм" ва "Бунёдкор" ўз рақибларини мағлуб эта олмади. "Қизилқум" эса "Бухоро"га қарши ўйинда ғалаба қозонди  0 06:48Рустам Турдимуродов: "Менга берилган имкониятдан фойдаландим"  0 01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  10 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  7 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  8 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   3 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  12 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0

Шохруз Норхонов: “Ғалаба қозонишимиз учун 10 дақиқа етмади” News

Шохруз Норхонов: “Ғалаба қозонишимиз учун 10 дақиқа етмади”

Кеча чемпионатимизнинг 20-турида “Обод” клуби ўз уйида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилиб дуранг натижа қайд этди. Ушбу учрашувдан сўнг “Обод” клуби футболчиси Шохруз Норхонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Металлург”га қарши жуда ҳам оғир ўйин бўлди. Бизга омад етишмади деб ўйлайман. Чунки, биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсата олмадик. Иккинчи бўлимда эса умуман бошқача футбол намойиш этдик. Агарда, иккинчи бўлимдаги ўйинимизни биринчи бўлимда ҳам кўрсата олганимизда балки йирикрок ҳисобда ғалаба қозонган бўлармидик.

Иккинчи бўлим сўнгида “Металлург” устидан ғалаба қозонишимиз учун бизга 10 дақиқа етмади. Биринчи бўлимда майдонга тушмаганимнинг сабаби, терма жамоа йиғинидан клуб базасига ўйин куни етиб келдим. Бизда, ким ўйиндан олдинги машғулотларда иштирок этса ўша асосий таркибда майдонга тушади. Мен жамоам билан ўйинолди машғулотларида қатнашмадим. Шунинг учун ҳам биринчи бўлимда захирада қолдим. Лекин, иккинчи бўлимда мураббийимиз мени майдонга туширди ва жамоамга фойда келтирдим. Бундан хурсандман. Нима ҳам дердик бу футбол. Кейинги турда бизни “Бунёдкор”га қарши бунданда оғир бўлган учрашув кутиб турипти”, - дейди “Обод” клуби ҳужумчиси Шохруз Норхонов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика