Latest news

17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  0 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  3 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  8 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  6 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  12 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  12 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2

Шохжаҳон Аббосов: “Машъал”дан миннатдорман! News

Шохжаҳон Аббосов: “Машъал”дан миннатдорман!

“Машъал” академиясидан чиққан футболчилар бугунда юртимизнинг бир қанча жамоаларида фаолият кўрсатмоқда, ҳаттоки уларни Осиёнинг бир қанча клубларида ҳам учратиш мумкин.

Ана шундай футболчилардан бири Эронда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чепионати ғолиби Шохжаҳон Аббосовдир.

Биз Шохжаҳон билан қисқача суҳбат уюштирдик.

–Шоҳжаҳон келинг аввал футболга қандай кириб келганингиз ҳақида гаплашайлик.  Футболни танлашингизга нима сабаб бўлган?


-Болалигимдан футболга меҳрим жуда баланд эди.  Отам ҳам буни яхши билардилар,  акам ҳам футбол ўйнаганлар кейинчалик эса мени отам Муборак шаҳридаги “Машъал” ПФК  футбол академиясига олиб келдилар бу ерда футболнинг барча сир асрорларини ургандим.  Муборакда футбол ўйнаш учун ҳамма қулайликлар бор,  бир сўз билан айтганда Муборак мени иккинчи уйимга айланди.

-“Машъал” жамоасиниг бу йилги олий лигадаги натижларига нима дея оласиз?


-“Машъал” жамоаси 1-даврада ажойиб иштирок этди.  Айниқса сўнги уч турда кетма-кет қозонилган ғалабалар Мубораклик муҳлисларни анча хурсанд қилди.  Сафарда ” Бухоро”, ўз майдонимизда “Қўқон” ва “Насаф” жамоалари мағлуб этилди.  Менимча “Машъал” 2-даврада янада мазмунли иштирок этади бу борада “Газчиларга” омад тилайман.

-Мухлислар, умуман кўпчилик сизни “Навбаҳор” жамоасига қандай келганингиз ҳақида қизиқишади?


-Мени йил бошидан “Навбаҳор”га ижарага беришди,  аслида эса ҳозир ҳам ҳуқуқий жиҳатдан “Машъал”га тегишлиман.

– Шохжаҳон сиз ўсмирлар терма жамоамиз сафида,  Эронда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ғолиби бўлгансиз,  бу турнир сизда нимаси билан эсда қолди?


-Аввало бу турнирда биз чемпион бўлдик.  Финалда Япония ўсмирларини мағлуб этишни уддасидан чиққандик.  Ҳозирча ўсмирлар терма жамоалримиз ичида биз ҳаракат қилган жамоа натижаси энг юқориси бўлиб турибди.

– Шохжаҳон Аббосовнинг футболда эришган ютуқларига кимнинг ҳиссаси юқори?


-Албатта отамни ва ундан кейин устозларимни.  Отамдан ва устозларимдан  бирдек миннатдорман.  Мени шу даражага олиб чиққан “Машъал” ПФК раҳбариятига ҳам раҳмат айтаман.  Бу жамоа академиясида етишдим, танилдим.  Терма жамоаларимиз сафида майдонга тушдим,  юқорида таъкидлаганимдек қитъа чемпиони бўлдим.  Бир сўз билан айсам, “Машъал”дан қарздорман,  вақти келиб “Машъал” сафида албатта ўйнайман деган, ниятдаман.  Ўйлайманки, бунга эришаман.

-Агар олий лига жамоаларидан таклиф бўлганда қай бирини танлардингиз?

-“Насаф” ёки “Локомотив”ни,  мен учун бу икки жамоа сафида ўйнаш анча қизиқарлироқ.

-Мамлакатимизда ҳозирда энг кучли ҳужумчилар деб,  кимларни айта оласиз?


-Айни вақтда юртимизда энг кучлиси,  Игорь Сергеев ва Элдор Шомуродов бу иккала футболчи олий лигада ва терма жамо сафида мунтазам гол киритмоқда.

уҳбатимиз сўнгида мухлисларингизга ва voha.uz сайти ижодкорларига  тилакларингиз?

-Мени ҳурмат қилган барча мухлисларга бошим ерга теккунча таъзимдаман.  Мубораклик мухлисларга ва “Машъал” кулубдаги мени билган барча мухлисларимга Оллоҳдан соғлик омонлик, хонадонларига файзу барокатлар тилайман.  Voha.uz сайти ижодкорларига алоҳида миннатдорчилик билдираман чунки, шахсан ўзим бу сайтни мухлисиман,  ҳеч қачон ижоддан тўхтаманглар деб, қоламан!

Дилшод Сафаров суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика