Latest news

23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  0 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  1 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  6 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  28 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   10

Шота Арвеладзе: "Йигитларни олқишлайман" News

Шота Арвеладзе: "Йигитларни олқишлайман"

Ўзбекистон Кубоги финалида "Пахтакор" - АГМК (3:0) учрашувидан сўнг тошкентликлар устози Шота Арвеладзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ташкилий ишлар учун миннатдорчилик билдираман. Ғалаба билан клубдаги барчани табриклайман. Уларнинг ишини майдонда кўрмаймиз, аммо катта ҳажмда меҳнат қилишади. Кейин эса йигитларни олқишлайман. Улар чемпионат ва кубокда мағлубиятсиз ғолиб бўлишди. Биз мавсумда 102 гол уришга эришдик. Ҳужумкор футбол намойиш қилдик. Жароҳат олган футболчиларимиз ҳам бир жамоага айланишимизга ҳисса қўшишди. Рақибга ўйин учун раҳмат дейман. Улар босим уюштириб, ҳужумга ўтишга интилишди", - дейди Шота Арвеладзе.

- Ўтган йил финал Фарғонада бўлиб ўтганди. Мағлубиятдан сўнг майдон ҳолати ёмонлигини айтгандингиз. Тўп билан ўйнайдиган жамоа учун майдон сифати муҳим аҳамият касб этишини таъкидлагандингиз. Бу йилги ғалабада майдоннинг чими ҳам муҳим аҳамият касб этдими?
- Ўтган йилни ёдга олдингиз, саволингизга жавоб беришдан аввал клуб президенти Бобур Шодиевга раҳмат айтишни истардим. Ўтган йилги мағлубиятга қарамай, у клубнинг ривожланиш йўлида ишлашда давом этди. Бизга барча шароитлар яратиб берилди. Биз ўсишдан тўхтамадик.

Агар сизлардан қайси лигани севасизлар деб сўрасам Англия, Италия, Испания дейсизлар. У ерда ёмон майдонни кўрганмисиз? Яхши майдон, стадион, база - булар бизнинг бойлигимиз. Барча жойда юқори даражада шароитлар муҳайё этилиши лозим.

- Ўтган йилги "Пахтакор" ва бу йилги "Пахтакор"нинг ўртасидаги энг асосий фарқ нимада деб ўйлайсиз?
- Бу йил аҳилроқ эканимиз жуда муҳим бўлди. Раҳбарият ишончини ҳам айтиб ўтаман. Булар катта ёрдам берди. Клубда барчаси аъло бўлиши керак. Узоқ вақтдан кейин ҳам. Ривожланиш барча даражада бўлиши шарт. Клуб, футбол, медиа ва бошқа масалалар.

- Сиз "Пахтакор" билан бу йил иккита соврин ютдингиз. Аммо жаҳон юлдузи бўлган Шота Арвеладзенинг клубга таклиф этилиши фақат ички совринлар учун бўлмаса керак. Кейинги мақсад ОЧЛ бўладими ёки бироз кутишимиз керакми?
- Агар биргина мендан ОЧЛни ютишимни кутсангиз бундай бўлмайди. Шахсан сизни тахминан 3 ойдан буён биринчи марта матбуот анжуманида кўрдим. Баъзида матбуот анжуманларига келсам клубда ишлайдиган матбуот котибимиз ўтирган бўларди...Агар каттароқ соврин ютишни хоҳласангиз келинглар бирга ютамиз. Мен доим максималистман, доим биринчи бўлишни хоҳлайман. Аммо қизиқиш бўлмаса жуда қийин бўлади. Мен мухлисларимиз учун ҳам қайғураман. Адашмасам "Навбаҳор"нинг 4 нафар мухлиси Тошкентдан қайтишда автоҳалокатда вафот этишганди. Мухлислар бизни ташлаб қўйишмаяптими демак улар учун ўйнашимиз ва улар ҳақида қайғуришимиз лозим. Бугун кўпроқ мухлис кутгандим, аммо уларнинг сони кутилганчалик бўлмади.


Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика