Latest news

00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  2 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  1 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  4 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  12 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  15 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  11

Шота Арвеладзе: “Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим” News

Шота Арвеладзе: “Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим”

“Нефтчи” – “Пахтакор” баҳсидан сўнг тошкентликлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди

- Баҳсга доимгидек тайёргарлик кўрдик. Балки жамоамиз сафидаги бир қатор ўйинчиларда хориж йиғинларидаги чарчоқ аломатлари сезилгандир. Ўйин қизиқарли ўтди. Яратилган вазиятлардан фойдаланиб гол уришимиз даркор эди. Баҳсдан шундай хулосага келдимки, Суперлигада осон ўйин йўқлигига яна бир бор амин бўлдим. Ҳозир уч очкони хеч ким “совға” қилиб бермайди.  Рақибнинг ёш таркибини бугунги натижа билан табриклашни истардим. “Нефтчи”нинг ёш ўйинчилари бугунги баҳсда катта ҳажмдаги ишни бажаришди ва натижада ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишди. “Пахтакор” навбатдаги баҳсларга эътибор қаратади ва энди яратилган имкониятлардан фойдаланиш борасида кўпроқ ишлаймиз

- Бугун “Пахтакор” рақибни писанд қилмадими ёки “Нефтчи” рақибга жиддий қаршилик кўрсатдими?

- Бугун “Нефтчи” жиддий қаршилик кўрсатди. Рақибни менсимадик деган фикрдан йироқдаман. Ўйлашимча, фарғоналиклар хар бир баҳсда мана шундай кучли ўйин кўрсатишади. Бу биринчиси эмас. Футболда яратилган вазиятлардан фойдаланиш керак. “Нефтчи” мисолида айтаманки, рақиб битта вазиятдан аниқ фойдаланди ва гол киритди.  - деди Шота Арвеладзе


Rating: -17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика