Latest news

15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  2 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  2 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  7 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  12 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  27 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5

Шота Арвеладзе: "Сидиқовнинг кучли томонларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз" News

Шота Арвеладзе: "Сидиқовнинг кучли томонларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз"

ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзе ва Егор Кримец иштирок этишди.

"Гуруҳимиз жуда кучли. Қийин ва шиддатли ўйинлар ўтказдик. Эронда ҳам, плей-оффда ҳам. Эртага ҳам шундай бўлишини кутаяпман. Аммо уйда доим ўйнаш яхши", - дейди Шота Арвеладзе


"Гуруҳдаги исталган баҳс оғир бўлади. Яхши тайёрландик. Рақибни ўрганиб чиқдик. Кучли ва кучсиз томонларини биламиз. Ўйинга тайёрмиз", - дейди Кримец


- Рақиб сафида алоҳида ажратиб кўрсата оладиган футболчи борми?

- Аниқ бир футболчини айта олмайман. Уларнинг ҳужум чизиғи кучли, Саудия Арабистони чемпионатида ҳар ўйинда ўртача 2тадан гол урмоқда. 


- Жароҳат олганлар майдонга тушишга тайёрми?

- Барча йигитлар сафга қайтишди ва машғулотларга қўшилишди. Умид қиламанки улар руҳан ҳам тайёр бўлишади. 


- Сидиқов келиши жамоанинг ўйин услуби, схемасини ўзгартирадими? 

- У ҳужумкор ярим ҳимоячи. Унинг кучли томонларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. 


- Нима учун барча матбуот анжуманларига фақат Егор Кримец келмоқда? Бу "Пахтакор"нинг ютқазмаётгани билан боғлиқми? Чунки у келган матбуот анжуманидан кейин ижобий натижа қайд этаяпсизлар.

- Кримец жамоа сардори. Агар кейинги ўйинларда бошқа футболчини чақирсангиз уларни олиб келамиз. Истасангиз 3 нафар футболчини олиб келамиз. 


- Умар Ал Соманинг энг кучли томонларини айта оласизми?  

Егор Кримец: - Юқори даражадаги ҳужумчи. Ал Сома жарима майдони ичида жуда хавфли. 


- Эртанги баҳсдан олдин мухлисларга нима дейсиз? 

Егор Кримец: - Уйда бизни фақат ғалаба қониқтиради. Яхши ўйин бўлади, келиб "Пахтакор"га мухлислик қилишларини сўрардим. Сўнгги бор стадионимиз тўлганига анча бўлди. Эронда минглаб мухлислар қаршисида ўйнаш бизга манзур бўлди.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика