Latest news

20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  0 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  14 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  7 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  7 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4

Шота Арвеладзе: "Пахтакор"нинг ўйин чизгиси аниқ кўриниб турибди" News

Шота Арвеладзе: "Пахтакор"нинг ўйин чизгиси аниқ кўриниб турибди"

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманинг дастлабки қисмида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва футболчи Тиаго Безерра иштирок этди.

- Умуман олганда қийин учрашув ўтказдик.  Ўйиндан аввал футболчиларга "Қўқон-1912" жамоаси яхши ва тартибли ҳимояланиши ҳақида суҳбат чоғида уқтиргандик. Улар кўп гол уришмаётган бўлсада, ўз дарвозаларидан ҳам кам тўп ўтказиб юборишган. "Қўқон-1912" бугунги баҳсга қадар атига тўртта гол қўйиб юборганди. Қўқонликлар ўйин ташкил этишда ҳам яхши. Уларга гол уриш жуда қийин юмуш. Баҳсни ўзимиз истагандек бошлай олмадик. Фақатгина гол ўтказгач ўзимизга келдик. Суперлига жуда қийин лигага айланган. Ҳар бир тур муросасиз ўтмоқда.Ҳар бир ўйинга жиддий ҳозирлик кўриш лозим. Суперлигада пешқадам бўлиш осон эмас. Бу биз учун сюрприз эмас.

Мен жамоа ўйинини ҳужумкор ва ҳимоя билан балансни ушлаган ҳолда йўлга қўйишни истайман ва "Пахтакор"нинг ҳозирги ўйин услуби шундай. Аввало ўз жарима майдончамиз олдида ўтириб қолишни истамайман. Бизда ўйин чизгиси аниқ кўриниб турибди. "Пахтакор" доим учрашувни ўз назорати остида ўтказиши лозим. Бизнинг ўйин шунга қурилган. Шунчаки ҳужумларимизни голга айлантиришда муаммолар мавжуд. Охирги зарбаларни беришда оқсамоқдамиз.

Андреевни узоқ танаффусдан кейин асосий таркибга қайтгани билан табриклайман. Оғир жароҳатдан сўнг узоқ муддатли тикланиш жараёнида фаол ишлади. Бу унинг меҳнатлари самараси бўлди. Чунки бу каби жиддий жароҳатдан сўнг майдонга қайтиш осон иш эмас. Унинг йўқлигида Козак чап қант ҳимоячиси вазифасида яхши ўйнади. Эндиликда эса ўзининг аввалги жойи - таянч ярим ҳимоясига қайтди. Бу нуқтада Козак деярли бир йил ошиқ вақт ўйнамаганди. Шу боисдан ҳам унга бу имкониятни тақдим этдим. Ўйлайманки, у эски жойида ёмон ҳаракат қилмади. Уй ўйинлари орқали уни яна эски жойига мослаштириш нисбатан осон кечади. 

Шерзод Аъзамов асосий таркибга киритилганди. Аммо ўйинолди чигалёзди машқида оёғида оғриқ сезгани боис уни алмаштиришга мажбур бўлдик. Ўйлайманки, жароҳати жиддий бўлмайди ва келаси баҳсга қадар майдонга қайтади.

Тиаго Безерра: "Бу жамоага қарши қийин баҳс бўлиши аниқ эди. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин кўплаб вазиятлар яратдик, аммо уларни кўпини қўлдан бой бердик. Ушбу дурангдан қайғуга тушмасдан кейинги беллашувга тайёргарлик кўришимиз лозим"

Rating: -31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика