Latest news

16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  0 16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23"Бухоро" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5

Шота Арвеладзе: "Пахтакор"га бугун ғолиблик руҳи етишмади" News

Шота Арвеладзе: "Пахтакор"га бугун ғолиблик руҳи етишмади"

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Насаф"дан учралган йирик мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйлашимча, ўйинни биз курашчан бошлай олмадик. Дастлабки дақиқалардан рақиб кўпроқ ғалабани истаётганлиги кўринди.
Умуман олганда, жамоамиз пастки ўринлардан охирги турга келиб кумуш медали учун имкониятга эга бўлгани ҳам ёмон эмас. Иккинчи даврани жамоамиз анча яхши ўтказди, дейиш мумкин.

Биз қўйиб юборилган барча голларга қарайдиган бўлсак, ўзимиз қўпол хатоларга йўл қўйдик. Биринчисида Искандеров хато қилди, иккинчисида Алижонов нотўғри ўйнади. Учинчи голда эса Лобанов нима қилганини тушунмадим.
Бу билан фақат бизнинг хатоларимиз мағлубиятга сабабчи бўлди, демайман. "Насаф" бизни хато қилишга мажбур қилганини ҳам тан олиш керак.

Бугун бизга ғолиблик руҳи етишмади.

Элдорбек Суюнов? Бизда иккита яхши савиядаги кипер бор.
Лобанов бугунги учрашувгача яхши ўйнаб келаётганди. Шуни айтишим мумкинки, Суюнов бизда иккинчи рақамли дарвозабон эмас. Жорий мавсумда фақат чемпионатда ўйнаганимиз боис унга имконият беролмадик.

Ўзбекистон чемпионати потенциал жиҳатдан анча юқори ҳисобланади. Аммо биз ўзимиз кичик деталларга эътибор қаратмай, чемпионатнинг бутун потенциалидан фойдалана олмаяпмиз. Оддийгина майдон ҳолатларига эътибор қаратишни ўзи кифоя. Қаршида эса барча шароитлар ажойиб, дейиш мумкин.
Қани энди барча стадионларда шу каби шароитлар бўлса, бу фақат фойдага, чемпионат кучайишига хизмат қилади.

"Насаф" анча барқарор жамоа эканлигини алоҳида эътибор қаратишим мумкин.

Марко Симич нега ўзгартирилди? Симич бироз кичик жароҳат олди, умуман ўйин давомида кўп бор ҳакамлар билан тортишаётганди. Шу боис уни алмаштирдим. Умуман олганда, уни эртароқ алмаштиришим керак эди.

Кейинги мавсумга режалар? Бу кўп жиҳатдан Ўзбекистон кубоги финалига боғлиқ. Агарда "Локомотив" ғалаба қозонадиган бўлса, биз келаси мавсумда ОЧЛда ўйнаш имкониятини қўлга киритамиз.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика