Latest news

11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  0 11:42"Насаф"да нима гаплар?  4 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  2 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  10 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  9 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0

Шота Арвеладзе: "Ўзбекистон терма жамоасига ЖЧ саралашида супер стартни тилайман" News

Шота Арвеладзе: "Ўзбекистон терма жамоасига ЖЧ саралашида супер стартни тилайман"

"Пахтакор" - "Андижон" (5:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

"Натижани кўрганлар осон ўйин бўлган деб ўйлаши мумкин, аммо ҳар бир ўйин оғир ўтмоқда. Иккинчи давранинг биринчи қисмини ажойиб тарзда ўтказдик. Энди кичик танаффус бўлади. Клубимизнинг деярли барча аъзоси терма жамоаларга кетишади. Ўз навбатида Ўзбекистон миллий терма жамоасига Жаҳон чемпионати саралашида супер стартни тилайман. Бу футболчиларга ҳам, терма жамоага ҳам, ўзбек халқига ҳам керак.

Иккинчи ўрин билан фарқ 15 очкога етди. Бу катта фарқ. Интрига бор. Сабаби биздан кейинги ўринларда бораётган клублар бир бирига жуда яқин жойлашган. Яна кубок ўйинлари ҳам кутиб турибди.

Бизнинг йигитлар футбол ўйнашни севишади. Шу боис ҳам уларда мотивация йўқолмайди.

Садриддин Абдуллаев ФИФА кунларидан кейин сафга қайтади. Аммо Сидиқов ва Комилов учун мавсум якунига етган. Улар кейинги мавсумга яхши тайёрланишлари лозим бўлади", - дейди Шота Арвеладзе.


Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика