Latest news

02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  1 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  4 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  12 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  221 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  7 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6

Шота Арвеладзе: "Бугун кўпроқ шахмат ўйнадик" News

Шота Арвеладзе: "Бугун кўпроқ шахмат ўйнадик"

"Локомотив" - "Пахтакор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ва ўйинда "шерлар" сафида энг яхши футболчи деб эътироф этилган Дилшод Раҳматуллаев иштирок этди.

- Биринчи навбатда стадионда ажойиб муҳит бўлганини таъкидлаб ўтган бўлардим. Айнан шундай муҳитда футбол ўйнаш ўзгача роҳат бағишлайди. Ўйин ҳар иккала мураббийларнинг тактик курашлари билан кечди. Мураббийлар асосан шахмат доналарини юриш билан машғул бўлишди. Биз ҳам, "Локо" ҳам маълум муддат тўпни рақибга назорат қилиш учун топширди. Тезкор, ҳаракатларга бой ўйиндан кўра тактик курашли футбол гувоҳига айландик.

- Ўзгаришлар хусусида, Гриффитсни майдонга тушириб адашдингизми?

- Азим Аҳмедов чарчаганди ва ўзгартиришни сўради. Кўп нарса мураббий ўша вазиятдан нима хоҳлашига боғлиқ. Учрашув давомида мураббий ўйинни яхшилаш ёки назоратни янада кучайтириш мақсадида ўзгартириш қилиши мумкин. Мен эса ўйин назоратини сақлаб қолиш мақсадида Гриффитсни майдонга туширгандим. Аммо биз майдон марказида 2-3 бор тўп йўқотиш натижасида қарши ҳужумларни қабул қилиб олдик. Жамшид Искандеровни тушириб ҳужумни кучайтиришим мумкин эди. Аммо таваккал қилмадим. Азим Аҳмедовнинг ўрнига ўша услубга мос футболчини, яъни Гриффитсни туширганимга асосий сабаб, майдон марказидаги назоратни қўлдан чиқармаслик эди. Бугунги баҳсда бизда охирги зарбани бериш ўхшамади. Шунингдек, Гриффитсни туширганимда яна бир сабаб, бу стандарт вазиятларидан фойдаланиш режаси. Яъни Ростин иккинчи қаватда яхши ҳаракат қилишини инобатга олгандик. Масалан иккинчи ўзгаришни қилишда тўғри қарор қабул қилдим. Чунки Яхшибоев ўйинга тезда киришиб кетди. Демак ўзгаришлар бўйича кўрсаткичим 1:1.

- "Пахтакор" ҳозирча "кучли-олтилик"ка кирган жамоалар билан ўйинда ғалаба қозонмади. Ваҳоланки учинчи даврадан эътиборан "олтин очко" қоидаси ишлайди. "Пахтакор" эса "олтиталик"даги жамоалар "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан мағлубиятга учради ва "Локо" билан дуранг. Буни қандай изоҳлайсиз?

- 8-турдан кейиноқ бу ҳақда гапиришга эрта. Мени ҳар гал кейинги ўйин қизиқтиради. Ҳозир бу ҳақда ўйлашга эрта. Мен бунга изоҳ бермайман. Чунки ҳали мавсум узун. Бу ҳақда иккинчи даврадан кейин гаплашамиз. Айни пайтда мени фақат жамоам ўйини ва ҳолати қизиқтиради. Мантиқан тўғри савол. Журналистлар, мухлислар ҳозирданоқ очколарни ҳисоблаб боришмоқда. Аммо мен буни иккинчи даврадан кейин таҳлил қиламан.

Дилшод Раҳматуллаев: "Биринчи навбатда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга катта раҳмат айтаман. Улар бугун илк дақиқадан токи ҳакам хуштаги янграгунча бизни фаол тарзда қўллаб-қувватлашди. Ўйинга келсак, бизнинг жамоада кўпроқ гол уриш учун вазиятлар бўлди. Рақибда ҳам биз йўл қўйган хатолардан кейин бир-иккита вазиятлар вужудга келди. "Локо" асосан иккинчи бўлимда дарвозамизга кўпроқ хавф солди. Умуман олганда эса "Локо" бугун қарши ҳужумда ўйнади. Рақиб бизни ўз ҳудудида кутиб олиб, қарши ҳужумга таяниб ўйнади".

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика