Шота Арвеладзе: "Менимча янги мавсумда ҳам шу ерда ишласам керак"
26 nov 2018 21:07
News
Шота Арвеладзе: "Менимча янги мавсумда ҳам шу ерда ишласам керак"
- Рақибни чемпионлик билан табриклайман. Йирик ҳисобда ютиш зарур бўлганда ҳар бир тўп йўқотилиши ўзини билдиради. Руҳан жамоани тайёрлаш қийин, лекин футболчилар охиригача интилишди. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман. Биз "Пахтакор"миз. Ҳисоб биз учун ижобий бўлмаса-да, улар уринишда давом этишди, - деди Шота Арвеладзе.
- Мавсум олдидан ўз олдига чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш вазифаси қўйилганди. Аммо иккала мусобақада ҳам иккнчи бўлди. Шартномангиз йил охирида тугайди. Уни узайтирдингизми?
- Менимча янги мавсумда ҳам шу ерда ишласам керак. Ҳозирча янги шартномага имзо чекмадим.
- Агар жамоада қолсангиз. Ўзгаришлар бўладими. Легионерлар қоладими?
- Мен энг яхши ўйинчиларни олиб келишни истайман, аммо бу рўй беравермайди. Ҳамманинг ўз режаси бор. Кимнидир келиши икки тараф хоҳишига боғлиқ. Ўтган мавсум мен жамоада кўришни истаган маҳаллий футболчилардан барчасини ҳам олиб кела олмадик. Қолганини вақт ўтган сари кўрамиз. Биз қаердадир хато қилдик, баъзан омад етишмади. Бугун ҳам кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Таркибда ўзгаришлар ҳамиша бўлади. Фақат хоҳишлар тўғри келса бўлгани.
- Сиз келгач "Пахтакор"да инфраструктура кескин ўзгарди, ташкилий ишлар кучайди. Аммо натижа бўлмади...
- Бу ерга келганимнинг илк кунидан ўзбек футболи ривожланиши учун қўлдан келган ҳамма ишни қилаяпман. Биз кун келиб Жанубий Кореядек ўйнашимиз керак. Барча ташкилий ишлар яхши даражада бўлиши керак. Майдонларни гапирганимда буни баҳона деб ўйлаганлар бўлди, аммо нега имкон бор ҳолда шароитларни яхшиламаслик керак? Шунда барча кучлироқ ўйнайдиган бўлади. Мен бир кун келиб кетсам яна шу ёмон майдонда ўйнайверасизларми? Футболни кўпроқ севиш керак. Чемпионлик баҳси, бешта гол, терма жамоанинг кўплаб футболчлари майдонда мухлисга яна нима керак?
- Ҳакамлик борасида қандай фикрдасиз? Айниқса Анзур Исмоиловга берилган сариқ карточка ва пенальти ҳақида.
- Қизил карточка йўқ эди. Аниқ. Пенальтини эса билмайман. Ўзбекистонлик ҳакамлар исталган чемпионатда юқори савияда ишлай олишади. Аммо баъзида уларга нимадир етишмайди.
Comments