Latest news

08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  0 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  0 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  3 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  7 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0

Шота Арвеладзе: "Мағлубиятни ҳам тан ола билиш керак" News

Шота Арвеладзе: "Мағлубиятни ҳам тан ола билиш керак"

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Локомотив"дан учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Қийин ўйин бўлди. Натижа биз учун аламли бўлди. Биринчи бўлимни жуда бўш бошладик. Учрашувдаги ташаббусни рақибга топшириб қўйдик. Иккинчи таймда эса яхшироқ ўйнашимиз мумкинлигини кўрсатдик. Жамоада характер бор. Аммо буни жуда кеч кўрсатдик. Суперлигадаги энг кучли жамоаларидан бирига қарши саф тортдик. Мағлубиятни ҳам тан ола билиш лозим. Бугунги ғалаба билан рақибни табриклайман. Ўйинда ҳаммасини ўзгартириб юбориш учун имкониятлар юзага келганди. Аммо бундан фойдалана олмадик. Иккинчи гол ўйиндаги бурилишни буткул ўзгартириб юборди. Таваккалга ҳам қўл урдик, захирадан фойдаландик. Аммо иккинчи голдан кейин вазиятни ўз томонимизга буриш қийин бўлди", - деди Шота Арвеладзе.

Rating: -46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика