Latest news

16:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  1 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  0 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  3 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  5 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  20 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  20 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  4 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  3 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  18 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  9 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3

Шота Арвеладзе: "Бунёдкор" – "Локомотив" учрашувида ҳеч кимга мухлислик қилмайман" News

Шота Арвеладзе: "Бунёдкор" – "Локомотив" учрашувида ҳеч кимга мухлислик қилмайман"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози ва футболчиси матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Қизиқарли жанговар ўйин гувоҳи бўлдик. Стадионга келган мухлислар ҳам асло зерикиб қолишмади. Ўйлашимча, бугунги шиддатли баҳс барчага манзур келди. Бугунги ўйинда ҳаммани мақтай оламан. Биз рақибни синчиклаб ўрганиб чиққандик. Уларнинг ўйин услубини ўзлаштириб, шунга қараб тайёрландик. Иккинчи бўлимда улар биргина тўп оширмадан бошқа ҳеч нарсаси билан ёдимда қолмади. Биринчи бўлимда Элдорбек Суюнов жамоани қутқарди. Умуман олганда жуда ҳам муҳим ғалабани қўлга киритдик.

Ростин Гриффитс? Унда кичик жароҳат бор эди. Шу боисдан ҳам охирги учрашувларда майдонга тушмаётган эди. Шунингдек, жамоадаги рақобат ҳам ҳеч қайси футболчига асосий таркибга киришига кафолат бермайди. Биз фақатгина улар билан тузган шартномага кафолат берамиз. Бошланғич таркибга кириш учун эса рақобатни енгиб ўтиш керак.



Гонсалвеш? Унинг ўйини мени мутлақо қониқтирмоқда. Сафарда бизга энг катта ноқулайлик бўлаётган жиҳат, бу майдоннинг ҳолати. Шунингдек, ҳар қандай жамоа сафарда ўйнашга қийналади.

“Бунёдкор” – “Локомотив” ўйинида кимга омад тилайман? Мен фақат “Пахтакор”га омад тилайман. Эртанги ўйинда ҳеч кимга мухлислик қилмайман. Чунки, мен фақат “Пахтакор”га ишқибозлик қиламан. Қолгани мени қизиқтирмайди", - дейди Шота Арвеладзе.


 
Тиаго Безерра: "Ўтган турда сафардаги ғалаба бизни янада руҳлантирди. Бугунги ўйинда кескин кураш кечди. “Навбаҳор”га ўтган мавсумда мағлуб бўлган эдик. Бугун эса қиймати юқори бўлган ғалабани қўлга киритдик".

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика