Latest news

21:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" (матнли трансляция)  37 21:05Суперлига. "Насаф" - "Сўдиёна" (матнли трансляция)  18 21:01"Эмполи" — "Рома". Шомуродов асосий таркибда  10 21:00А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этди, "Интер" билан орадаги фарқ — 1 очко  0 20:59АПЛ. "Челси" минимал ҳисобда "Лестер"ни таслим этди, "Тоттенхэм" эса мағлубиятдан қутулиб қолди  2 20:42Суперлига. "Хоразм" илк турда "Шўртан"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 20:21"Рубин" — "Спартак". Ашурматов захирада  0 20:19"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  14 20:03Ла Лига. "Атлетико" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказган ҳолда, меҳмонда "Хетафе"га мағлуб бўлди  9 19:2615 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни ғалаба билан бошлади. Стартда "Шўртан" таслим этилди  19 19:10"Реал" — "Райо Вальекано". Модрич асосий таркибда  6 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  5 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  4 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0

Шота Арвеладзе: “Биринчи финалчи бўлдик. Бундан хурсандман” News

Шота Арвеладзе: “Биринчи финалчи бўлдик. Бундан хурсандман”

Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ва Тиаго Безерра иштирок этди.

Шота Арвеладзе: - Бугунги ўйин оғир бўлишини билардик. Ярим финалнинг битта ўйиндан иборат эканлиги ҳам учрашув шиддатли ўтишидан далолат берарди.

“Қўқон-1912” жамоаси билан ҳар доим мураккаб ўйин бўлган. Гоҳ сафарда бўлсин, гоҳ ўз майдонимизда бўлсин. Бу бизни бироз хавотирга соларди. Биз Қўқонга финалга чиқиш учун келгандик. Ҳақли равишда финалга чиқдик. Ўтказиб юборган иккита гол бизга халал бермади ва бешта гол урдик.

“Пахтакор” мухлисларини ҳам бугунги ғалаба билан табриклайман. Улар бугун бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришди. Бугун чиройли ўйин намойиш этган футболчиларга ҳам раҳмат айтаман.

- Ўйин куни тушдан сўнг баҳс ҳаками эълон қилинди. Фаолиятингизда шундай ҳолат бўлганми?

- Бу савол менга эмас.

- Ҳужумда тўрт нафар ҳужумкор футболчига майдонда қандай қилиб жой топиб бердингиз?

- Буни дарҳол амалга ошира олмадик. Черан ва Машарипов майдонда катта ҳажмда ишни бажаришмоқда. Улар тўпни ушлаб туриб, зарур пайтда паслари билан ҳужумни бошлай олишади. Бирданига тўрт ҳужумкор футболчига жойни топишимиз осон бўлмади.

- Финалда ким рақиб бўлишини истардингиз?

- Олдиндан башорат қилишни ёқтирмайман. Финал битта ўйиндан иборат. Биз биринчи бўлиб ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олдик, бундан хурсандман. Финалда нима бўлишини энди кўрамиз.

Тиаго Безерра: - Биринчи навбатда мухлисларимизга миннатдорчилик билдириман. Қўқонда доимо оғир бўлган. Бугун биз тез гол урдик, аммо тезда ҳисоб тенглашди. Аммо юқори мақсад қўйган жамоа ғалаба қозониши керак. Лекин шундай бўлса-да, финалга лойиқ эканлигимизни исботладик. Яна бир бор мухлисларимизни табриклайман.


Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика