Latest news

18:50Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  0 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  1 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  10 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  14

Шота Арвеладзе: "Актамовнинг гапларини муҳокама қилмайман" News

Шота Арвеладзе: "Актамовнинг гапларини муҳокама қилмайман"

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан кейин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва жамоа ҳужумчиси Исмоил Гонсалвеш иштирок этди.

Шота Арвеладзе: "Жамоа учун бироз қийин давр ўтмоқда. 1:0 ҳар доим ҳавфли ҳисоб. Ўйинга қарайдиган бўлсак, рақиб бизнинг дарвозамизга зарба бера олмади. Қайсидир вазиятларда пас бера олмадик ёки зарбага етиб бормадик. Захирадан тушган футболчилар бизга катта фойда берди. 

Масалан, Андреев тушгач Козак таянч зонага ўтди, Баҳром марказда чиройли ўйнади. Козак таянч ярим ҳимоячи сифатида ҳам яхши ҳаракат қилишини исботлади. Суперлигада ғалаба қозониш жуда қийин.

Бошқа тактик схемалар? Миямда ўйлаб қўйган бошқа тактик схемалар бор. Бироқ уни амалда бажариш шарт эмас. Рақибларимиз бизга қарши ҳар доим ҳимоявий ўйин намойиш этишмоқда. Аҳамият берган бўлсангиз, бугун ўйин давомида Безерра ҳужумга ўтиб ўйнади. Учрашувнинг маълум қисмини икки ҳужумчи билан ўтказдик.

"Пахтакор"га қарши ўйинларга рақиблар алоҳида тактик режа, яъни 5 ҳимоячи билан ҳаракатланмоқда. Биз кўпроқ голлар уришимиз ҳам мумкин эди. Аммо яратилган вазиятлардан етарлича фойдалана олмадик. Биринчи бўлимдаёқ ўйин тақдирини ҳал этиб қўйиш имконияти бўлганди.

Абдурахимов? Унинг позициясида катта рақобат бор. Яхшибоевга ҳам имконият беришга ҳаракат қилдик. Баҳа бугун яхши ўйнади. Захирадан тушиб ўйинни кучайтира олди. Жамоа ҳам яхши ўйнади.

Дурангга мос ўйин бўлди? Рақиб мураббийсининг гапларини муҳокама қилмайман. Уларни фикрини ҳам ҳурмат қиламан. Бугун хавфли вазиятларни биз яратдик. Жалолда ва Жасурда яхши вазиятлар бўлди. Бугун дарвозабонимга кўп иш бўлмади, бўлганини ҳам эслай олмайман.

"Пахтакор" чемпион бўладими? Олдимизда ҳали жуда кўп тур бор. Биз чемпионлик учун барча имкониятларни ишга соламиз. Чемпионат жуда қийин ўтмоқда. Ҳозирча келажак борасида бирор гап айтиш қийин. Барча ишлаши, ўз ўйинини кучайтириши керак. Чемпионлик йўлида ўйинимиз кучайтириб боришимиз лозим.


Исмоил Гонсалвеш: "Бугун қизиқарли ва қийин ўйин бўлди. Ўтган турдаги мағлубиятдан кейин ҳолатимизни тиклаб олишимиз керак эди. Бугун яхши ўйин кўрсатдик ва керакли натижага эришдик. Фақат пенальтидан гол уряпман? Янги иқлим, янги мамлакат ва янги жамоа. Табиийки, мослашиш жараёни жуда қийин бўлмоқда. Тил борасида, футболчилар билан мулоқот қилиш қийин бўлмоқда. Маълум бир муддатдан кейин яхшироқ савияга кираман ва ўзимнинг оптимал спорт формамни қайтараман. Бунинг учун меҳнат қилишда давом этяпман.


Rating: -29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика