Latest news

00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  10 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1

"Шўртан"нинг логотипи янгиланди News

"Шўртан"нинг логотипи янгиланди

Бугундан эътиборан “Шўртан” Профессионал футбол клубининг логотипи янгиланди.

Замон шиддат билан ўзгармоқда. Ҳар жабҳада ривожланиш, янгиланиш ва олдинга интилиш жараёнлари кузатилмоқда. Бу ҳолатни футбол соҳасида ҳам кўришимиз мумкин. Айнан шу нуқтаи-назардан олиб қараганда, бундай ижобий ўзгаришларни “Оқ бўрилар” жамоасида ҳам сезишимиз мумкин.

Логотип юнонча - логос сўзидан олинган бўлиб, рамз, белги маъноларини билдиради. Унинг замирида бирор бир корхона, ташкилот ёки уюшманинг тарихи, анъаналари акс эттирилади.

“Шўртан” жамоасининг янги талқиндаги рамзида ҳам ана шу нозик жиҳатлар эътиборга олинган. Логотипнинг пастки томонида клубнинг ўткир кўк ранги ўрин олган. Унинг фонида ҳар қандай кишининг ҳам диққатини ўзига тортадиган оқ бўрининг расми туширилган. Бўри - айнан “Шўртан” жамоасининг лақаби эканлигини маълум. Бўрилар табиатда йиртқич ҳайвонлар туркумига киради. Аммо логотипда ўрин олган бўри - курашдан қочмайдиган, узоқни кўра биладиган ақилли ва кучли жонивор тимсолида гавдалантирилган.

Ўртада футбол тўпи ва унинг икки ён томонида "Шўртан” ПФКнинг раман ташкил топган 1994 йил санаси ёзиб қўйилган.

Юқори қисмда эса лотинча SHFC (яъни Шўртан Футбол Клуби), деган  сўз ёзилган.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика