Latest news

09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  0 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  3 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  11 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  0 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  21 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтади  14 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  23 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  324 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  4 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  98

“Шўртан”ни ҳозирча ҳеч ким расман тарк этмади News

“Шўртан”ни ҳозирча ҳеч ким расман тарк этмади

Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси айни пайтда йиғинни ўз базасида ўтказмоқда.
Бош мураббий Зоир Тўрақулов кунига икки маҳалдан машғулот ўтказиб, футболчилар билан жиддий ишламоқда. Охирги пайтларда ушбу жамоанинг етакчи футболчилари ёппасига кетиб қолаётгани ҳақида кўп гапирилмоқда. Аммо жамоа расмийларининг маълум қилишича трансферга қўйилган Шавкат Раимқулов, Азиз Мансуров, Музаффар Умурзоқов, Павел Леус ҳамда “Нефтчи”дан ижарага олинган Шукур Жумабоевдан ташқари, ҳозирча ҳеч қайси футболчи расмий равишда клубни тарк этмаган. 

Тўғри, бугунги кунда ўтказилаётган машғулотларда биринчи даврада ҳаракат қилган футболчилардан атига беш нафари иштирок этмоқда холос. Асрор Алиқулов, Ботир Қодирқулов, Зоҳид Раупов, Александр Востриков ҳамда Аббос Омонов каби ўйинчлар билан бирга асосан ёшлар жамоасидаги футболчилар шуғулланишмоқда. Қолган етакчи ўйинчилар маълум сабабларга кўра айни пайтда машғулотларда иштирок эта олишмаяпти. Мисол учун ҳимоячи Жамол Отақулов ва дарвозабон Александр Корнейчук даволаниш жараёнини ўтказаётган бўлса, легионер ҳужумчи Артурас Фоменко таътил пайтидан унумли фойдаланиб ватанига бориб келишни ва йиғинга бироз кечроқ келишини клуб раҳбарларига маълум қилган. Айтишларича 16 июльдан барча футболчилар сафга келиб қўшилади ва жамоа тўлиқ таркиб билан йиғинни давом эттиради.

Биринчи даврада ўзини кўрсатишга эришган Обид Жўрабоев, Дилявер Абибуллаев ва Иброҳим Отахоновга айни пайтда бошқа клублардан қизиқиш бўлаётган эрсада, уларнинг жамоа билан тузган амалда шартномалари мавжуд. Шу боис “Шўртан” улар билан осонликча хайрлашмоқчи эмас.

Ўзгаришлар хусусида айтадиган бўлсак, эндиликда бош мураббий Зоир Тўрақуловга Динмуҳаммад Қурбонназаров яқиндан ёрдам берадиган бўлди. Маҳаллий мураббий бунга қадар, вилоят иккинчи лигасида иштирок этувчи “Нуристон” жамоасини бошқариб келаётганди.

Оралиқ танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида жамоа таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда. Клуб раҳбарлари айни пайтда “Қизилқум”, “Динамо”, “Пахтакор” ҳамда “Бунёдкор” каби жамоаларда фаолият юритаётган ўйинчиларга қизиқиш билдирмоқда. Агарда ушбу жамоалар ўртасидаги музокаралар ижобий якунланса, “Шўртан” сафига бир қатор янги футболчилар келиб қўшилади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, “Шўртан” бугунги кунда йиғинни ўз базасида олиб бормоқда. Жамоа иккинчи давранинг дастлабки ўйинини Фарғонада “Нефтчи”га қарши ўтказади. Шу боис мазкур ўйинга жўнаб кетиш олдидан, жамоа Тошкентда қисқа муддатли йиғин ўтказишни режалаштирмоқда.

Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика