Latest news

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  25 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  45 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  21 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  6 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  6 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

"Шўртан" жамоасида янги легионерлар кўрикдан ўтишади News

"Шўртан" жамоасида янги легионерлар кўрикдан ўтишади

Бу йилдан Олий лигада фаолият юритадиган Ғузорнинг “Шўртан” жамоасиининг селекция ишлари қизғин паллага кирди.

Бундан аввал хабар берганимиздек, яқин кунларда жамоамиз сафига “Олмалиқ” клубининг собиқ аъзоси, сербиялик ҳимоячи Дарко Станоевич ва туркманистонлик легионер футболчи, қанот ярим ҳимоясида ўйнайдиган Аманов Арсланмуротлар келиб қўшилиши кутилмоқда.

Дарко Станоевич мамлакатимиз футбол ишқибозларига таниш. Арсланмурат Аманов юртимиз футбол мухлисларига таниш эмас.

Ушбу футболчи 1990 йил 28 мартда Туркманистон Республикасининг Мари вилоятида таваллуд топган. У ўтган мавсумда Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрининг “Иртыш” клубида тўп сурган. 24 марта майдонга тушиб, 1та гол муаллифи бўлган. Туркманситон миллий терма жамоаси аъзоси ва Туркманистон Олимпия терма жамоасида ҳам ўйнаган. У миллий терма жамоа сафида 19 марта майдонга тушиб, 6та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу легионер ўтган йили “Олмалиқ” жамоаси кўригида ҳам бўлган.

Айни кунларда легионер футболчиларнинг виза масаласи ҳал бўлиш арафасида турибди. Ушбу масала ижобий амалга ошса, футболчилар келаси ҳафтадан жамоа сафига қўшиладилар ва жамоа кўригидан ўтишади.

Легионер футболчилар мураббийларга маъқул бўлса, клуб раҳбарияти улар билан шартнома тузишга тайёр.

Жамоа селекция ишлари давом этмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика