Latest news

10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  0 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  1 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  1 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  2 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  4 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  9 07:30Эрон ОАВ. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  11 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  25 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2

"Шўртан" жамоаси 19 ёшда! News

"Шўртан" жамоаси 19 ёшда!

Тарихий манбаларга суянган ҳолда шуни айтиш мумкинки, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида миллионлар севган футбол ХХ асрнинг ўрталаридан эътиборан, халқ севган оммавий спорт тури сифатида ўйнала бошланган эди.
Расман олиб қараганда эса футбол Ғузорда илк бор ХХ асрнинг 70-йилларида тўла шаклланди. 

Айнан 1970 йилга келиб, туман марказида жойлашган “Ғафур Ғулом” номли мактаб қошида спорт-интернат иш бошлади. Бу эса Ғузорда ҳар йили бир неча ўнлаб ёш истеъдод соҳибларининг кашф бўлишига замин яратди.

Футбол масканида камол топа бошлаган истеъдодли болалар турли футбол мусобақаларида тобланишар эди. Вақти келиб шу ёшлардан “биринчи қалдирғочлар” вояга етишди. Бунга мос равишда маҳаллий аҳоли талаби ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, 1975 йилда туман марказида ҳозирги Марказий стадион ҳашар йўли билан қуриб битказилди. Ўз стадионига эга бўлган ғузорлик чарм тўп усталари “Оқ олтин” номи билан катта футболдаги илк фаолиятини бошлади. Ғузор футболининг тамал тошини қўйган, кўплаб ёшларга устозлик қилган марҳум Эшмурод бобо Чоршанбиев барча ишларда бош-қош бўлди. “Оқ олтин” футболчилари 1986 йилдан бошлаб бир неча мавсум собиқ Иттифоқ чемпионатининг Республика миқёсидаги мусобақасида тўп суришди.

Йиллар ўтиши билан Эшмурод бобонинг ёрдамчилари ҳам, футболга ошно тутинган ёш истеъдодлар ҳам туманда кўпайиб борди. Натижада бир эмас икки-учта жамоага етадиган даражадаги футболчилар камол топишди. Мустақиллик йилларида янада кенгайган имкониятлар эндиликда Ғузорда нафақат вилоят миқёсидаги мусобақаларга, балки олий ва биринчи лига ўйинларига бўлган қизиқишни ҳам кучайтириб юборди. Туман футболининг асосчиси Эшмурод бобо катта жамоани иккига бўлиш режасини илгари сурди. “Оқ олтин” иккига бўлинди. Жамоанинг бирига “Шўртан”, иккинчисига “Ёшлик”, дея ном берилди. Эшмурод Чоршанбиевнинг ўзи ёшлар билан ишлаш, уларни ҳам акалари сафига қўшиш мақсадида “Ёшлик”да қолди. “Шўртан”га эса Баҳодир Аҳмедов устозлик қиладиган бўлди. Шундан сўнг иккала жамоа ўртасида соғлом рақобат юзага келди.

Бу орада Ғузор футболи жонкуярларининг саъй-ҳаракатлари ҳамда елиб югуришлари билан 1994 йилнинг 5 ноябрь санасида “Шўртан” Профессионал футбол клуби расман юридик мақом - статусга эга бўлди. Ана ўша орадан ўтган қисқа, лекин шарафли йиллар давомида Ғузор жамоаси босқичма-босқич ривожланиш пиллапояларидан юксаклик сари кўтарилиб борди. Аввал вилоят чемпионатида, кейин Ўзбекистон Республикаси биринчилигида муваффақият қозонган “Шўртан” ПФК 2005 йилдан эса ўзининг мамлакат олий лигасидаги юришини бошлади. 2010 йилги мавсумда олий лига баҳсларида фахрли тўртинчи ўрин ва Ўзбекистон Кубоги ўйинларида финалга қадар етиб борган ғузорликлар жамоаси навбатдаги йилдан эътиборан илк бор Осиё футбол Конфедерацияси Кубоги турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бу бир туман миқёсидаги жамоа ва унинг ашаддий ҳамда фидоий мухлислари учун чин маънодаги ҳақиқий байрам, шунингдек тарихий воқеилик эди. Шу ўринда яна бир гап: “Шўртан”нинг Профессионал клуб даражасида шаклланиб боришида муносиб ҳиссаларини қўшган фидоий мухлислар Ғузор тумани, унинг ҳудудий тарихига асосланган ҳолда ўз севимли жамоаларига жаҳон футболида кенг қўлланиш анаъанасига ҳамоҳанг равишда муносиб, чиройли, мазмун ва моҳиятга эга атама, яъни лақаб қўйишда жонбозлик кўрсатишди. Хайрулло Пирназаров раҳбарлигидаги мухлислар клуби “Шўртан”га донолик, ақл ва шижоат, ҳужумкорлик, куч, ирода, ботирлик, мардлик рамзиларини англатувчи “ОҚ БЎРИЛАР” атамасини тақдим этишди.

Бугун кунда - яъни ўзининг ташкил топганлигига 19 йил тўлганлигини нишонлаётган “Шўртан” Профессионал футбол клуби, унинг раҳбарияти, ҳомийлари, мураббийлар гуруҳи, барча ходимлари, футболчилари, Ғузордаги марказий стадион маъмурияти ва барча мухлисларига энг яхши тилаклар, клубнинг бундан кейинги фаолиятига, футбол оламида янада юксак чўққиларни забт этишда омадлар, муваффақиятлар тилаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика