Latest news

20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  4 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  26 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  13 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  8

"Шўртан" йилни қарздорликсиз якунлайди News

"Шўртан" йилни қарздорликсиз якунлайди

Бу ҳақда ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев Telegram'даги саҳифасида маълум қилди.

"Биз клуб сметасига академия ва стадион прожекторлари масаласини киритгандик. Бунинг натижасида:

- академия қайта таъмирдан чиқди;

- академия фаолияти учун маблағ ажратила бошланди;

- академия нормал шароитда ишлашни бошлади;

- прожектор 400 люксдан 1300 га етказилди.

2023 йилнинг март ойига қадар прожектор янада яхшиланади. Биз 2022 йилнинг ёз ойидан бошлаб Ғузордаги ўйинларни шом вақтидан кейин ўтказишга эришдик. Майдон Про лига талабига тўла жавоб беради. 

Академия, прожектор учун пул йўналтирилгач, "Шўртан"да кучли футболчилар жалб қилиш имкони табиийки бўлмади. Эвазига клуб биз истаётган даражадаги фаолиятга қайтди. Яхши менежер стабил фаолиятдир. Футбол клубларининг ҳаммасида ҳам бундай менежерлар йўқ. "Шўртан"нинг ютуғи ҳозирча шунда. Клуб бор пулини футболчилар учун сарфлаб, Суперлига учун курашиши ҳам мумкин эди. Аммо у биринчи галда ботқоқдан чиқди, ўзига келишни бошлади, занжирли муаммоларга барҳам берди. Энди эса нормал академия ва тўғри бошқарув билан йилдан йилга ўсиб бориш имкониятига эга.

Ўзбек футболига қўштирноқ ичидаги тажрибали футболчилардан иборат футболчилар тўдаси эмас, нормал даражада фаолият олиб борадиган профессионал футбол клублари зарур. Биз шу ғоя билан ишлаяпмиз. Фақат номигина профессионал бўлган футбол клубларини том маънода нормал клубларга айлантириш ўта қийин ва азобли кечаётганини каналимиз ўқувчилари билишлари керак", – дейилади хабарда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика