"Шўртан": Вагапов, Исроилов, Собирхўжаев, Жўрабоев келди
07 jan 2017 08:24
News
"Шўртан": Вагапов, Исроилов, Собирхўжаев, Жўрабоев келди
Ушбу ойнинг 19 санасигача ўтказилиши режалаштирилган қишки ўқув-йиғин
машғулотлари давомида “Оқ бўрилар” ўз сафига кўрикдан ўтиш учун бир
нечта янги футболчиларни жалб этишган. Азамат Исроилов, Руслан Вагапов,
Саидкамол Акабров, Азиз Ғуломхўжаев, Сардор Собирхўжаев, Қадамбой
Нурметов ва Обид Жўрабоевлар шулар жумласидандир.
“Шўртан”
жамоасини тарк этган футболчилар ҳам йўқ эмас. Бунга мисол қилиб,
Суннатилла Мамадалиев ва Ҳасанбой Эргашевларни кўрсатиш мумкин.
Ушбу ўқув-йиғин якунида “Шўртан” жамоаси мураббийлар штаби битта назорат учрашуви ўтказишни режалаштиришган.
Дарвоъқе,
Ғузорликларнинг мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар бўлиб ўтмоқда.
Мавсум бошида жамоани мураббий-селекционер Руслан Шаймарданов, жисмоний
тайёргарлик бўйича мураббий Зоир Хасановлар ўз хоҳишига биноан тарк
этган бўлсалар, куни кеча “Шўртан” жамоаси раҳбарияти ўтган йилги
мавсум бошида жамоа бош мураббий вазифасига тайинлаган, аммо шартномани
имзолагач, бир неча кундан сўнг “Навбаҳор”га ўтиб кетган тажрибали
мутахассис Александр Волков билан яна келишувга эришди. Бу сафар Волков
“Шўртан”да ёрдамчи мураббий вазифасида фаолиятини бошлади.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments