"Шўртан" Тошкентдан Чорвоқ томонларга йўл олди
29 jul 2014 16:17
News
"Шўртан" Тошкентдан Чорвоқ томонларга йўл олди
Жамоа аъзолари Тошкентдаги Ўзбекистон меҳмонхонасида жам бўлишди. Дастлабки машғулот "NBU-Осиё" жамоасининг уй стадионида ўказилди. Эртасига - 23 июль куни “Оқ бўрилар” жамоасининг барча аъзолари Ўзбекистон футбол федерацияси қошида фаолият кўрсатаётган “Футбол-мед” тиббий бирлашмасида шифокорлар назоратидан ўтишди. Қисқа муддатли машғулотлардан кейин, кеча тушдан сўнг, жамоа Чорвоқ оромгоҳига йўл олди. Тоғли ҳудудда мураббийлар гуруҳи футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича иш олиб боришади. Режага кўра ғузорликлар Чорвоқда 6 кун давомида шуғулланишади ва сўнгра яна Тошкентга қайтишади. Бу орада "Шўртан" жамоасининг синов-назорат ўйинларида иштирок этиши ҳам кўзда тутилган. Унга кўра, 27 июль куни "Нефтчи" ва 30 июль куни "Навбаҳор" жамоалари билан куч синашилади.
Ҳозирча, таркибда жиддий ўзгаришлар рўй бергани йўқ. Биргина Муқим Тошматов жамоа лагерини тарк этди. Биринчи босқичда асосан захирада ўтирган футболчи айни дамда Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси йиғинида иштирок этмоқда.
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Comments