Latest news

14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  0 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  3 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  4 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3 09:52"Реал" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  11 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  6 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  5

"Шўртан" Тошкентда бир нечта назорат учрашувлари ўтказади News

"Шўртан" Тошкентда бир нечта назорат учрашувлари ўтказади

Аввал хабар берганимиздек айни кунларда Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси Тошкент шаҳрида мавсумга тайёргарликларнинг иккинчи босқичини давом эттираяпти.
Мухтор Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар гуруҳининг иш режасига кўра, бир қатор назорат учрашувларини ўтказиш ҳам режага киритилган. Ҳозир ана шу учрашувлардаги рақиблар ва уларни ўтказиш вақти маълум бўлди.

Демак, “Шўртан” жамоаси 9 январь куни Олмалиқ шаҳридаги янги қурилган сунъий қопламали майдонда “Олмалиқ” клубига қарши, 12 январь куни эса “Обод” жамоасига қарши. Бу учрашув ҳам сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтади.

Икинчи босқич тайёргарликлари 16 январь куни ниҳоясига етади ва футболчиларга тўрт кунлик қисқа танаффус берилади.

Мавсумга тайёргарликларнинг учинчи босқичи 20 январдан 1 февралга қадар яна Тошкент шаҳрида давом эттирилади. Ана шу вақт мобайнида яна тўртта назорат учрашувлари ўтказиш мулжалланган. Демак, учрашувлар 22 январь куни "Қўқон-1912", 25 январь куни "Нефтчи", 28 январь куни "Металлург" ва 31 январь куни "Андижон" жамоаларига қарши ўтказилади. Ушбу учрашувлар ўтказиладиган стадионлар кейинчалик томонларнинг ўзаро келишувига биноан аниқлаб олинади.

Яна бир янгилик, яқин кунларда “Шўртан” сафига икки легионер кўрикдан ўтиш учун келиши кутилмоқда. Ҳозирги кунларда ушбу легионерларнинг юртимизга келиш виза масалалари ҳал қилинмоқда. Бу легионерларнинг бири европалик, иккинчиси осиёлик бўлади. Биз бу легионерлар ҳақидаги аниқ маълумотни кейинги хабарларимиз орқали етказамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика