Latest news

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  3 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  23 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  9 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

"Шўртан" Тошкент грандларини мағлуб этган Ихтиёр Каримовни истеъфога чиқарди News

"Шўртан" Тошкент грандларини мағлуб этган Ихтиёр Каримовни истеъфога чиқарди

Куни кеча, “Шўртан” футбол клубининг мураббийлар штабида навбатдаги ўзгариш юз берди.

"Шўртан"нинг биринчи давра кўрсаткичларини қониқарсиз деб топган клубнинг янги раҳбарияти  15-тур доирасида бўлиб ўтган “Қизилқум” - “Шўртан” учрашувидаги мағлубиятдан сўнг, жамоа бош мураббий вазифасини вақтича бажариб келган, клуб техник директори – Ихтиёр Тоғаевич Каримовни, мураббийлар – Комил Жўраев ҳамда Ботир Қодирқуловларни эгаллаб турган вазифаларидан озод этди.

“Шўртан” жамоасига янги мураббийларни жалб қилиш масаласи тез кунларда кўриб чиқилади.

Ҳозирча, “оқ бўрилар”га биринчи давра якуни муносабати билан маълум муддатга қисқа танаффус эълон қилинди.

"Шўртан" жамоасининг асосий таркибида ҳам янгиликлар бўлиши режалаштирилмоқда.

“Шўртан” жамоаси билан боғлиқ барча ўзгаришлар тафсилоти ҳақида сайтимиз орқали хабар бериб турамиз.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Шўртан" клуби раҳбарияти мавсум аввалида Александр Волковни ҳам истеъфога чиқаришганди.

Ихтиёр Каримов биринчи даврада Тошкент жамоалари - "Локомотив", "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Обод"ни таслим этишга эришганди.

Бу истеъфо "Шўртан" учун жорий мавсумдаги иккинчиси бўлди.

Ҳозирча клубда ҳеч қандай кенгаш мажлиси бўлиб ўтгани йўқ. Катта эҳтимол билан бугун кечда клуб раҳбарияти янги бош мураббий ва бошқа бир қатор масалалар бўйича мажлис ўтказиши кутилмоқда.


Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика