"Шўртан" тайёргарликни давом эттирмоқда
17 jan 2019 17:59
News
"Шўртан" тайёргарликни давом эттирмоқда
Хабарингиз бор куни кеча ғузорлик футболчилар Қаршининг “Насаф” жамоаси билан илк ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Ушбу учрашувда 4:1 ҳисобда “Шўртан” жамоаси енгилди. Лекин бу мағлубиятдан мураббийлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш устида кўпроқ иш олиб бориш кераклиги тўғрисида хулосага келишди.
“Оқ бўрилар” жамоаси ҳар кунги машғулотлардан сўнг, иккига бўлинган ҳолда ўзаро назорат ўйинлари ўтказишмоқда. Ўтказилаётган назорат учрашувлари бу йилги асосий таркибга янги иқтидорли ва малакали номзодларни танлаб олишда қўл келяпти. Учрашувлар машғулотлар бўлиб ўтаётган Ғузордаги “Болалар футбол мажмуаси” ўйингоҳида ташкиллаштирилмоқда.
Шу кунларда режага кўра, Акмал Саитқулов бошчилигидаги “оқ бўрилар” жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Бўлажак рақиб жамоа номи тез орада маълум бўлади.
"Шўртан" ПФК матбуот хизмати
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments