Latest news

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  11 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  5 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  7 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  146 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

"Шўртан" тарбияланувчилари навбатдаги синовдан ўтишди News

"Шўртан" тарбияланувчилари навбатдаги синовдан ўтишди

"Шўртан" футбол академияси юртимиздаги футбол мактаблари ичида ўз ўрнига эга чарм тўп даргоҳига айланиб бормоқда.

Мисол тариқасида "Шўртан" U-19 жамоасини мисол қилиш мумкин. Жамоа U-19 биринчилигида 25 жамоа орасида етакчилар қаторида бормоқда. 

Бугун "Шўртан" футбол академиясининг 2007, 2008, 2009 ҳамда 2010 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида имтиҳон бўлиб ўтди. 

Шаффофликни таъминлаш мақсадида синов назоратини "Шўртан" футбол академияси мураббийлари ҳамда Қашқадарё вилояти футбол маҳорати мактаби мураббийлари ўтказишди.

Бўлажак чарм тўп усталари футбол, тўпни назорат қилиш, тўп билан дарвозага аниқ зарба бериш, тўпни назорат қилиб ҳаракат қилиш ва тезликда 10 метрга югуриш каби нормативларни топширишди. Имтиҳонда умумий саксонга яқин тарбияланувчилар иштирок этишди. 

Имтиҳон натижаларига кўра, юқори кўрсаткичларни қайт этган тарбияланувчилар "Шўртан" футбол академиясида доимий ётоқхона, уч маҳал иссиқ овқат ва спортчилар учун зарур бўлган витаминлар билан клуб томонидан бепул таъминланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика