Latest news

18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  20 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  6 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  15 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  6 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

“Шўртан” стадиони прожекторлари ёруғлиги 1300 люксга яқинлашди News

“Шўртан” стадиони прожекторлари ёруғлиги 1300 люксга яқинлашди

Про лиганинг яна бир стадиони шом вақтидан кейин ҳам ўйинларни қабул қилишга тайёр бўлди.

Бунгача “Турон” ва“Бухоро” клублари прожекторлар бўйича талабни тўлиқ бажарган бўлса, эндиликда Ғузорнинг “Шўртан” клуби босқичма-босқич шу йўлда ишлаяпти.

ЎзПФЛ комиссияси 2021 йилнинг 4 март куни Ғузордаги стадион прожекторлари люксини текширувдан ўтказган бўлиб, ўша вақтда ёритиш 400 люксни ташкил қилаётганини баёнлаштирганди. Шундан келиб чиқиб, 2022 йилги мавсум учун смета тасдиқланаётган вақтда “Шўртан” футбол клубига стадион прожекторини яхшилаш бўйича талаб қўйилди.

Ўтган вақт давомида клуб раҳбарияти мазкур талаб устида ишлади. Кеча — 9 июнь куни ЎзПФЛ комиссияси прожекторлар люкслари бўйича навбатдаги ўрганишни амалга оширди. Маълум бўлдики, эндиликда стадион ёритиш тизими 1274 люксни ташкил этмоқда. Мазкур рақам янада ўсиши ва ёруғликнинг ёйилиши оптималлашиши учун прожекторларнинг нур етказиб берувчи мачталари қайта созланиши керак бўлади. Шундан кейин ЎзПФЛ навбатдаги ўрганишни амалга оширади.

Ҳозирги ҳолатда “Шўртан” стадионидаги ёритиш тизими Coca-Cola Суперлиганинг Олмалиқ ёки Бекободдаги стадионларидан яхшироқ бўлиб турибди (айни вақтда мазкур икки шаҳар стадионларида ҳам ёритишни 2000 люксга қадар кўтариш устида иш кетяпти). Ўз навбатида “Шўртан” ҳам Суперлигага қайтгунича 2000 люкс чегарасига қадар чиқиш режаларини ишлаб чиқиши керак бўлади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика