Latest news

17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  27 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3

"Шўртан": Сергей Ковшовни табриклаймиз News

"Шўртан": Сергей Ковшовни табриклаймиз

Бугун ўзбек футболи ривожига ўзининг катта ва салмоқли ҳиссасини қўшган ва айни пайтда ҳам шу соҳада ҳормай-толмай фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган Сергей Ковшов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Жорий йилги мавсумдан эътиборан Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига устозлик қилаётган тажрибали мутахассис бугун 59 ёшни қарши олмоқда. Сергей Геннадьевич ўз даврида футболчи сифатида мамлакатимизнинг номдор жамоаси “Пахтакор” (Тошкент), “Трактор” (Тошкент), “Звезда” (Жиззах), “Навбаҳор” (Наманган), “Сўғдиёна” (Жиззах), “Нурафшон” (Бухоро) каби клубларида тўп сурди. 

Мураббий сифатида “Хоразм” (Урганч), “Қибрай” (Тошкент вилояти), “Пахтакор” (Тошкент), “Локомотив” (Тошкент), “Навбаҳор” (Наманган), “Динамо” (Самарқанд), “Нефтчи” (Фарғона), “Андижон” (Андижон), “Қўқон-1912” (Қўқон), “Сурхон” (Термиз) ва “Шўртан” (Ғузор) каби жамоаларда фаолият олиб борди. Эслатиб ўтиш жоиз, Сергей Ковшов бундан аввал 2007 йилги мавсумда ҳам Ғузорда ишлаган эди. Демоқчимизки, унинг учун “Шўртан” жамоаси бегона эмас. 

Фурсатдан фойдаланиб, “Шўртан” Профессионал футбол клуби раҳбарияти, ишчи-ходимлари, мураббийлари, футболчилари ва кўп минг сонли мухлислари номидан Сергей Геннадьевич Ковшовни бугунги туғилган куни билан самимий қутлаймиз. “Оқ бўрилар” жамоасининг бош мураббийига аввало соғлик-саломатлик, оилавий тинчлик ва хотиржамлик ҳамда Ғузор жамоасини яна Суперлигага олиб чиқиш йўлидаги ҳаракатларига омад тилаймиз!

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати бўлими

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика