Latest news

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  2 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  6 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  15

"Шўртан" сафарда "Нефтчи" билан дуранг ўйнади News

"Шўртан" сафарда "Нефтчи" билан дуранг ўйнади

Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Шўртан" учрашувининг бўлиб ўтди.
Учрашув соат 15:00да Қиргулидаги стадионда бошланди.

Ўйиннинг биринчи бўлими кескин курашларга бой бўлди. Стадионга тахминан 7 минг мухлис ташриф буюрган. Бироз устунлик мезбонлар томонида бўлди. "Нефтчи" сафида Рўзимбой Аҳмедов, Мансур Саидов ва Акмал Ҳолматовда қулай имкониятлар бўлди. Ғузорликлардан Игорь Таран, Виктор Карпенко ҳамда Элдор Бойматов вазиятларга эга бўлишди.

Бироқ 45 дақиқа ичида ҳеч бир жамоа гол ура олмади.

Иккинчи бўлим шу саҳифа орқали матнли трансляция қилинади.


47-дақиқада ҳисоб очилди. Дарко Станоевич меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 0:1. Станоевич чамаси 20 метрлардан белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга оширди. Унинг кучли зарбасини "Нефтчи" посбони қайтара олмади.

52-дақиқа. "Нефтчи"нинг навбатдаги ҳужуми бурчак зарбаси билан якунланди. Мансур Саидовни бурчакдан етказиб берган тўпини "Шўртан" ҳимоячилари бартараф этдилар.

55-дақиқа. Матнли трансляцияни Яҳёбек Бойматов амалга оширяпти. Бевосита ўйинга келсак, икки жамоанинг ҳам биринчи ўйини эканлиги кўриниб турибди. Аммо ҳайроман, "Нефтчи" Туркияда яхши машғулот ўтказди дейишганди. Ўйинда буни кўрмаяпмиз. Тўп асосан майдон марказида.

56-дақиқа. Хавфли вазият.... Афсуски Шерзод Ҳакимовни қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатда деб топди. Акс ҳолда ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Стадионга йиғилган мухлислар бир ўрниларидан туриб ўтирдилар. Тўпни унга Мансур Саидов оширган эди.

58 - дақиқа. Мурод Бобожонов ўйинга тушишга ҳозирлик кўряпти. Кўрамиз у кимнинг ўрнига майдонга тушади.

59 - дақиқа. Полвонов ва Карпенко "Шўртан" таркибида ажралиб туришибди. Фарғоналиклар сафидан эса аксинча, Ҳакимов тўпни кўп йўқотиб қўймоқда. Ҳужумчиларга тўп ўз вақтида етиб келмаяпти.

60 - дақиқа. Кутилган ўзгариш. Шерзод Ҳакимов ўрнига Отабек Ҳайдаров майдонга тушди. Бу ўйиндаги дастлабки ўзгариш.

62 - дақиқа... Воххххх.... Сал қолди, азизлар, акс ҳолда Фарғонада мухлислар ҳайқириғидан "Нефтчи"га қийин бўларди. Зафар Полвоновга қанотдан ҳаволатиб етказиб берилган тўпни деярли очиқ қолган дарвозага ура олмади. "Нефтчи"га жуда ҳам қийин бўлиши мумкин эди. Пасни эса тажрибали Карпенко берганди.

65-дақиқа. Ўйин темпи анча тушган. "Нефтчи"нинг бахтига Жаҳонгир Меҳмонов яхши ҳаракат қиляпти. Мухтор Қурбоновни иши жамоада кўриняпти. Ютаётган бўлсада, жамоа ҳимояга ётиб олмаган.

67 - дақиқа. Хавфли вазият содир этилиши мумкин эди. "Шўртан" жарима майдончаси яқинида жарима зарбаси белгиланди. Бироқ Акмал Холматовнинг берган зарбаси анча ноаниқ чиқди. Ушбу вазиятдан сал аввал Садиовга нисбатан қўполлик ишлатилган эди.

70-дақиқа. Бада-банг..... Марсело "Шўртан" жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Ҳа айнан Марсело услубида Дилёрбек Эрматов ҳозир ўз чизиғидан туриб "Шўртан" томон рейд қилди. Дилёрнинг тўп узатишидан кейин Рўзим Аҳмедов боши билан зарба берди, афсусссссс-киииии тўп дарвоза тўсинига тегди-ю, майдонни тарк этди.

71-дақиқа. Ўйиндаги иккинчи ўзгариш. "Шўртан"да 9-рақамдаги Таран ўрнига, 10-рақамда Клишин тушди.

73-дақиқа. Мурод Исмоилов эса Нурбоев ўрнига Бобожоновни "жанг"га ташлади.

75 - дақиқа. Ўйиндан шу нарса маълум бўляптики, "Нефтчи" ўз ўйинини Холматов орқали қуришни режа қилга. Аммо "Шўртан" Холматовга ўйин бермаяпти, бу эса "Нефтчи"ни ўйини чиқмаётганлигидан далолат.

78-дақиқа. Мурод Исмоиловнинг ўзгариши иш берди. Ва ниҳоят Холматов ўзининг заргарона паси билан Бободоновни жарима майдончаси ичида тўп билан таъминлади. Бобожонов эса Темур Жўраевни қийинчиликсиз доғда қолдирди.

79-дақиқа. "Нефтчи" мана энди тўлиқ куч билан ҳужумга ўтяпти. Мухлислар эса ҳайқириб, жамоани олдинга ундаяптилар. Энди мухлислар жойига ўтирмаса керак.

80-дақиқа. Мана яна битта хавфли вазият. Мансур Саидов ҳаволатиб жуда яхши пас кўтарди. Бобожонов бу вазиятда бироз адашди.

81-дақиқа. Сизларга айтсам, Карпенкони қария деманг асло! У ҳамон навқирон ёшлардек, керак бўлса улардан ҳам яхши ҳаракат қиляпти. Афсуски "Шўртан" ҳимоядан чиқяпти-ю, аммо жамоа бироз толиққан кўринади.

82- дақиқа. Шодмонов ўрнига Мурод Ражабов майдонга тушди.

89-дақиқа. Ана холос, пенальти бўлиши мумкин эди. "Нефтчи" мухлисларининг бахтига ҳакам бошқача қарор қилди. Меҳмонов ўз жарима майдончаси ичида Камоловни йиқитди.

90 - дақиқа. Камолов ўрнига Отақулов майдонга тушди. Ёрдамчи ҳакам эса учрашувга 4 дақиқа қўшиб берди.

90+2 - дақиқа. Мансур Саидов яхши пас берди, бироқ ўйиндан ташқари ҳолатда қолган.

90+4 - дақиқа. Жарима майдончаси ичида ким хукмронлигини Станоевич Аҳмедовга кўрсатиб қўйди. Ўйин тугади, "Нефтчи" ва "Шўртан" жамоаси олий лигадаги дастлабки очколарини қўлга киритдилар.

90+4 - дақиқа. Стадион суҳандонидан шедевр. "Нефтчи" - "Шўртан" мусобақаси якунига етди. Сизлар билан, фарғоналик Яхёбек Бойматов бўлди. "Нефтчи"нинг кейинги ўйинларида учрашгунча хайр!


«НЕФТЧИ» – «ШЎРТАН» 1:1
14 март 2015. Қиргули. "Нефтчи СК" стадиони. 15:00.
Ҳакамлар:
О.Толибжонов, А.Снетков, В.Лушин, А.Раҳимов.
Назоратчи: Р.Серазетдинов.
Голлар: Дарко Станоевич 47, - 0:1. Мурод Бобожонов 78, - 1:1 (Акмал Холматов)
"Нефтчи": Евгений Черемисин, Жаҳонгир Меҳмонов, Шукурали Пўлатов, Айбек Нурбоев (Мурод Бобожонов, 73), Мансур Саидов, Акмал Холматов, Шерзод Ҳакимов (Отабек Ҳайдаров, 60), Дилёрбек Эрматов, Рўзимбой Аҳмедов, Камрон Кападзе, Умид Қодиров
Захира: Сергей Смородин, Достон Турсунов, Бахтиёр Ёқубов, Зокир Нурматов, Жаҳонгир Дадабоев.

"Шўртан": Тимур Жўраев, Рустам Аъзамов, Виктор Карпенко, Самандар Шодмонов (Мурод Ражабов, 82), Игорь Таран (Виктор Клишин, 71), Зафар Полвонов, Умар Эшмуродов, Мирзакамол Камолов (Жамол Отақулов, 90), Элдор Бойматов, Дарко Станоевич, Ғуломҳайдар Гулямов
Захира: Элдор Тожибоев, Асрор Алиқулов, Элёр Интизомов, Шерзод Шарипов

Огоҳлантиришлар: Рустам Аъзамов 50
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика