Latest news

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

"Шўртан" ПФК раҳбариятида ўзгариш News

"Шўртан" ПФК раҳбариятида ўзгариш

Куни-кеча "Шўртан" профессионал футбол клуби раҳбариятида ўзгариш юз берди.

4 апрель куни клубнинг бош ҳомийси ҳисобланган "Шўртаннефтгаз" МЧЖ мажлислар залида навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни ушбу компания Бошқарув раиси Хотам Мустонович Шарипов олиб борди. Кун тартибидаги асосий масала "Шўртан" ПФК бош директорлиги лавозимига янги мутахассис тайинлашдан иборат бўлди. Хотам Шарипов мазкур масала юзасидан нутқ сўзлади ҳамда йиғилганларни мажлиснинг асосий мақсади билан атрофлича таништирди ва клубга янги раҳбар тайинлаш хозирги кунда кечиктириб бўлмайдиган даражада муҳимлигини маълум қилди.

Шу кунгача клубни бошқариб келган Облаёр Расуловнинг соғлиги ёмонлашгани ва шу муносабат билан ушбу раҳбар ўз вазифасини бажаришни тўлақонли олиб бориши қийинлашганлиги сабабли, О.Расулов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига воҳа футболи мухлисларига яхши таниш бўлган, ўз вақтида "Шўртан" жамоасида футболчи сифатида фаолият кўрсатган, шунингдек, "Шўртан" жамоаси биринчи лигадан олий лигага чиқишида раҳбар сифатида катта хисса қўшган Шоди Номозов клубга янги бош директор этиб тайинланди.

Эртасига, 5 апрель куни, "Шўртан" ПФКнинг Қарши шаҳридаги қароргоҳида янги бош директорнинг клуб ишчи-ходимларига, мураббий ва футболчиларга таништирув маросими ўтказилди. Тадбирда Шоди Номозов сўзга чиқиб, унга берилган ишончни оқлашга, унга юклатилган вазифаларни имкон қадар олий даражада бажаришга, "Шўртан" жамоасини олий лигадаги намунавий клублар қаторига қайтаришга бор кучини аямаслигини изҳор этди.

Ҳомий ташкилот - "Шўртаннефтгаз" МЧЖ томонидан 2016 йилги мавсумда жамоа олдига чемпионатда камида 7-10-ўринларни эгаллаш, мухлислар учун чиройли ва мазмунли ўйинлар намойиш этиш вазифаси қўйилди.

Ушбу масала юзасидан сўзга чиққан жамоанинг етакчи футболчилари - Асрор Алиқулов, Игорь Таран ва Элдор Тожибоевлар ҳомийлар ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қилишларини таъкидлашди.

Ўйлаймизки, янги раҳбар - Шоди Номозов қўл остида "Шўртан" клуби мавсумнинг кейинги қисмини муваффақиятли ўтказади ва ўз олдига қўйилган вазифаларни аъло даражада уддалайди.

"Шўртан" ПФК матбуот хизмати

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика