Latest news

21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  38 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  4 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  9 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  15 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1

“Шўртан” ПФК – чорак асрга бир қадам! News

“Шўртан” ПФК – чорак асрга бир қадам!

Tags :  Шўртан
Бугун, 7 ноябрь куни, “Шўртан” профессионал футбол клуби ўзининг 24 йиллик ёшини қарши олмоқда.

Барчага маълумки, 1994 йилда ташкил этилган “Шўртан” клуби орадан ўтган давр мобайнида мамлакатимиз ва Осиё футболида ўзига яраша из қолдиришга муваффақ бўлди.
Жумладан, жамоа 2004 йили Ўзбекистон биринчи лигасида энг юқори поғонани эгаллади ҳамда шу муносабат билан 2005 йили олий лигада дебют қилди. Биринчи лига ғолиблигига “Шўртан” иккинчи маротаба 2014 йили ҳам эришди.

2010 йилги мавсум жамоа учун анча эсда қоларли тарзда кечди. “Оқ бўрилар” мамлакат кубоги финалигача етиб келишди. Олий лига мусобақасида эса ўз тарихларидаги энг юқори – 4-ўринни банд этишди. Бунинг меваси ўлароқ, Ғузор жамоаси кейинги мавсумда халқаро аренада ўз дебютини нишонлади. ОФК кубоги-2011 турнирида “Шўртан” 1/8 финалгача юриш қилди.

Клуб музейи 2015 йили яна бир соврин билан бойиди – ғузорликлар ЎзПФЛ кубогида ғолибликни қўлга киритишди.

Жамоа бугунги кунда Ўзбекистон Про-лигасида тўп сураётган бўлишига қарамай, “Шўртан”дек ўзига хос ва мос клубни юртимиз футбол шайдолари ҳар доимгидек баланд ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олишади. “Шўртан”нинг ашаддий ишқибозлари эса жамоани ҳар қандай ҳолатда ҳам ардоқлашади ва севишади.

Умид қиламизки, жамоамизнинг навбатдаги муваффақиятларини мухлисларимиз узоқ кутиб қолишмайди. Улар бизни мунтазам равишда қўллаб-қувватлашмоқдами, демак, биз ҳам яқин вақт ичида уларни юксак натижаларимиз билан хурсанд қилишга мажбурмиз.

Қадрли ва азиз мухлисларимиз, 24 йилдан буён “Шўртан” билан ёнма-ён, елкама-елка туриб келаётганингиз учун Сизга чуқур МИННАТДОРЧИЛИГИМИЗНИ изҳор қиламиз! Ҳамма-ҳаммага раҳмат!

Алоҳида ТАШАККУРНИ эса жамоамиз тузилган илк кундан бошлаб, яъни 1994 йилнинг 7 ноябридан берибизга яқиндан ғамхўрлик қилиб келаётган, клубни бир зумга ҳам эътиборсиз қолдирмайдиган бош ҳомийимиз – “Шўртаннефтгаз” МЧЖга билдириб қоламиз!

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика