Latest news

01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10

“Шўртан” ноқулай рақибнинг ғалабали сериясига барҳам бера оладими? News

“Шўртан” ноқулай рақибнинг ғалабали сериясига барҳам бера оладими?

Tags :  Шўртан
Ўтган ҳафтада “Навбаҳор” - “Шўртан” ўртасидаги учрашувда “оқ бўрилар” мағлуб бўлишди.

Ихтиёр Каримов шогирдлари сафардаги кичик мағлубиятдан сўнг, жамоа ўз майдонида олий лиганинг етакчилар қаторига кириб бораётган, мавсумни ажойиб тарзда бошлаган “Қўқон-1912” жамоасига қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Бўлажак баҳсда ғузорликлар  2015 йилги мавсумдан буён бу рақиб билан олий лигадаги ўзаро тўқнашувларида  “Қўқон-1912” жамоаси устидан бирор марта ғалаба қозонмаган.  2016 йилги мавсумда тур натижасида  0:2 , 2:4  ҳисоблари қайд этилган.

7-турда  “Қўқон-1912” “Металлург” билан ўйнади. Ушбу ўзига хос кескин курашда  “Қўқон-1912” йирик ҳисобда устун келди. Қўқонликларнинг ҳар учала голи Суҳроб Бердиев номига ёзилди. Ушбу ғалабадан кейин “Қўқон-1912” очколари сонини 14тага етказди ва жадвалда 2-ўринни эгаллаб турибди.  Қўқонликлар  меҳмонда  ҳам ғалабали серияни расмийлаштиришга ҳаракат қилишади. “Оқ бўрилар” эса  ўз майдонида мухлислари кўз ўнгида ноқулай рақибга ҳужумкор футболни туҳфа этиши аниқ. “Шўртан” жадвалдаги ҳолатни яхшилашни истаса, Ғузорда кечадиган баҳсда рақибдан очко тортиб олиши  шарт бўлади.

Бу сафар Ихтиёр Каримов бошчилигидаги “Шўртан” жамоаси  қўқонликларнинг ўзаро баҳслардаги ғалабали сериясига барҳам бера оладими. Шубҳасиз, 28 апрель шанба оқшомида  икки жамоа ўртасидаги тўқнашувда ажойиб футбол шоусини гувоҳи бўламиз.

Фаҳриддин Чориев.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика