Latest news

16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  3 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  1 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  12 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  4

“Шўртан” навбатдаги ўйинга қизғин тайёргарлик кўрмоқда News

“Шўртан” навбатдаги ўйинга қизғин тайёргарлик кўрмоқда

“Шўртан” жамоаси кечадан бошлаб клуб базасида тўлиқ йиғилди ва машғулотларни бошлаб юборди.
Жамоа аъзоларининг кайфияти жуда яхши. Улар жамоа мураббийи Зоир Тўрақулов бошчилигида кунига икки мартадан машғулотлар ўтказишмоқда.

Жамоа навбатдаги ўйинни Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши ўз майдонида ўтказади. Ўйин 18 октябрь жума куни бўлишидан хабарингиз бор. Қашқадарё воҳасининг ана шу иккала жамоаси ўртасидаги учрашувлар доимо муросасиз ва курашларга бой бўлган.

Биз жамоа руҳияти ва тайёргарликлар ҳақида билиш учун бош мураббий Зоир Тўрақулов фикрлари билан қизиқдик.

“Ўйинчиларнинг руҳияти жуда яхши, уларда кейинги пайтларда кучли ирода шаклланиб бормоқда, охирги ўтган турлардаги ўйинларимизда ижобий ўзгаришлар юз бера бошлади. Ҳар бир ўйинчи вазиятни тўғри тушуниб майдонда бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Албатта  бунинг учун улардан жуда миннатдорман. Олдимизда фақат Олий лигада қолиш вазифаси турибди. Шундан келиб чиқиб қолган ўйинларни ижобий натижалар билан якунлашни мақсад қилиб қўйганмиз. Навбатдаги турда “Насаф”ни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Ҳозирги бор эътиборимиз ана шу ўйинга қаратилган. Қизғин тайёргарлик кўраяпмиз. Ўйлайманки бу ўйин мухлисларбоп ўйин бўлади. Юқори натижалар учун курашаётган “Насаф”га ҳам бизга ҳам очко керак, шундан келиб чиқиб бемалол айтиш мумкинки, майдонда муросасиз кураш кетади. Жамоамизда йўқотишлар йўқ, фақат ҳимоячимиз Ярослав Крушелницкий ва ҳужумчимиз Павел Солминларнинг соғлигида бироз муаммо бор, аммо умид қиламанки улар навбатдаги ўйингача соғликларини тиклаб олишади ва бизга ёрдам беришади", - дейди Зоир Тўрақулов.

“Воҳа дербиси” ҳақиқатдан доимо қизғин курашлар остида ўтган. Навбатдаги ўйин ҳам шубҳасиз жуда қизиқарли бўлади. Воҳамиз футбол ишқибозларини ана муросасиз учрашувни томоша қилишлари учун стадионимизга таклиф қилиб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика