Latest news

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  7 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

«Шўртан» - «Навбаҳор»: ПРЕВЬЮ News

«Шўртан» - «Навбаҳор»: ПРЕВЬЮ

Эртага “Навбаҳор” Ғузорда “Шўртан” жамоаси меҳмони бўлади. Жамоамиз Ғузордаги учрашувга тайёргарликни Тошкентда олиб борди.

Икки кун давомида пойтахтда машғулот ўтказилди. Бугун эрталаб, Тошкентдан Қарши сари йўлга тушган жамоамиз аъзолари куннинг иккинчи ярмида Қарши шаҳрига етиб келишди. Бундан бироз олдин жамоамиз Қарши шаҳрида ўйиндан олдинги расмий машғулот ўтказди.

«Навбаҳор» ва «Шўртан» жамоалари Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида шу кунга қадар 23 бор ўзаро майдонга тушишган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг ўн иккитасида «Навбаҳор» ғалабага эришган. Уч бор дуранг қайд этилган бўлса, саккиз ўйинда «Шўртан» уч очкони қўлга киритган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 35-31, «Навбаҳор» фойдасига. Жамоалар кучлилар сафида илк бор 2005 йил тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинлардаги йирик ҳисоблар 2010 ва 2012 йиллари кузатилган. 2010 йилги чемпионатда «Шўртан» Наманганда 4:0 ҳисобида мағлуб этилган. Орадан икки йил ўтиб, Ғузорда «Шўртан» айнан шу натижа билан устун келган.

Ғузорда ўтказилган 11 та ўйинда жамоамиз тўрт марта ғалаба қозонишни уддасидан чиққан. Ғузорликлар ҳисобидаги ютуқлар сони эса еттитани ташкил этмоқда. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 20-12, “Шўртан” фойдасига. “Навбаҳор” рақиб майдонидан сўнгги бор 2013 йили уч очко билан қайтганди. Шундан сўнг ўтказилган икки баҳсда ғузорликлар ғалабани тантана қилишган. 2014 йили “Шўртан” биринчи лигада қатнашганлиги сабабли ўйинлар сони иккитани ташкил этаётганлигини эътироф этиш жоиз. Жамоаларнинг жорий йилги чемпионат биринчи даврасида Наманганда ўтган баҳсида “Навбаҳор” Ойбек Қиличевнинг ягона голи туфайли 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган.

Жамоаларнинг Ғузордаги ўзаро ўйинлари натижалар
2005 йил

«Шўртан» - «Навбаҳор» - 3:1 (0:0).
Голлар:
И.Таран (2 та), С.Усмонхўжаев – И.Иномов.
2006 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 1:2 (1:2).
Голлар
: А.Мочинов – А.Асимов, Д.Атоев.
  2007 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 1:2 (0:1).
Голлар
: М.Қурбонов – К.Боев, Д.Хожиев.
2008 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 1:0 (0:0).
Гол:
Д.Атоев.
2009 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 0:1 (0:0).
Гол:
Н.Отақўзиев.
2010 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 2:0 (1:0).
Голлар
: Ш.Эркинов, В.Клишин.
2011 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 1:0 (1:0).
Гол:
И.Таран.
2012 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 4:0 (4:0).
Голлар:
В.Афонин, И.Таран (2 та), М.Мамазулунов.
2013 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 1:3 (4:0).
Голлар:
П. Соломин - А. Гаппаров, С.Абдуллаев, Л. Кошелев.
2015 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 3:1 (0:1).
Голлар:
С.Бердиев, И.Таран (2 та) - Д.Жабборов.
2016 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 3:2 (1:1).
Голлар
: А.Омонов (18), Р.Раҳмонов (90+3), З.Полвонов (90+4) - А.Баҳриддинов (45, 82-пен.).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика