Latest news

02:38А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол+пас  52 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  6 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  6 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  7 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  8 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  12 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  4 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  5 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  8 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  3 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  4 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  49 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3

“Шўртан”-“Насаф” учрашувига оид қизиқарли фактлар News

“Шўртан”-“Насаф” учрашувига оид қизиқарли фактлар

Олий лиганинг 22-турида “Насаф” футболчилари Ғузорда “Шўртан” футболчиларини йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Бу билан қаршилик футболчилар жорий мавсумда иккинчи марта сафарда йирик ҳисобда ғалабага эришиди. (“Гулистон” – “Насаф” 0:4, “Шўртан” – “Насаф” 1:4).
 
Таъкидлаш жоизки бунгача “Насаф” ўзаро ўйинлар тарихида ҳеч қачон Ғузорда мезбонлар дарвозасига 4 та гол киритаолмаган.
 
Жорий мавсумда “Насаф” ҳар иккалаучрашувда ҳам “Шўртан”ни йирик ҳисобда таслимэтди - 3:0, 4:1.
 
Ўзаро ўйинлар тарихида қаршиликлар 40 маротаба “Шўртан” дарвозасига гол киритишди.
 
“Шўртан”-“Насаф” учрашувида жамоамизнинг ёш ярим ҳимоячиси Улуғбек Дадабоев (03.02.1992) илк марта дастлабки дақиқалардан бошлаб майдонга чиқди ва 80 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Ушбу учрашувда “дубл”га эришган жамоамиз сардори Артур Геворкян  голлари сонини 12 тага етказиб, чемпионат тўпурарлари баҳсида учинчи поғонага кўтарилиб олди.  Қизиғи шундаки, мавсумдаги илк голини ҳам айнан “Шўртан” жамоасига киритган эди.  Ҳозирча у жориймавсумда бир маротаба хет-трик, уч маротаба дублга эришди. Шунингдек, Ғузорда “дубл”га эришган Азамат Алланиязов ҳам жамоа сафида ушбу мавсумда миллий чемпионатда киритган голлари сонини 10 тага етказиб, бу борада Илҳом Шомуродовга тенглашиб олди.

Азамат олий лигада илк голини 7-турда Қаршида “Металлург”га қарши ўйиннинг 1-дақиқасида киритган эди. Биринчи давранинг сўнгги олтита турида 5 та гол урган ҳужумчи ҳозирга келиб голлари сонини 10 тага етказди. Дарвоқе олий лигада дебют мавсумни ўтказаётган ҳужумчимиз Ғузорда фаолиятида давомида олий лигада илк “дубл”ни  расмийлаштирди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика