Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  29 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  8 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  4 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  102 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

“Шўртан” мавсумдаги илк йирик ғалабасини қўлга киритди News

“Шўртан” мавсумдаги илк йирик ғалабасини қўлга киритди

Ғузорнинг “Шўртан” клуби 20-турни Ғузорда “Гулистон”га қарши ўтказиб йирик ғалабага эришди – 3:0.
Шу тариқа, ғузорликларнинг олий лигадаги 8 ўйинлик ғалабасиз серияси якунланди. Охирги марта “Шўртан” биринчи даврада, 11-турда Косонсойда “Навбаҳор” устидан ғалабага эришганди (1:0). Шундан сўнг бўлиб ўтган кетма-кет саккиз ўйинда “оқ бўрилар” рақибларини таслим қила олмай келишди.

Клубнинг ўз майдонидаги охирги ғалабаси эса анча олдин қайд этилган. 20 апрель куни олий лиганинг 6-тури доирасида “Шўртан” “Қизилқум”ни таслим қилганди (2:0). Қарийб беш ойлик танаффусдан сўнг ғузорлик мухлислар ўз севимлилари иштирокидаги ғалабали ўйиннинг гувоҳига айланишди.

“Шўртан” учун “Гулистон” устидан қозонилган ғалаба мавсумдаги дастлабки йирик ғалаба бўлди. Охирги марта клуб ўтган йилнинг ёзида рақиб устидан камида уч тўп фарқи билан ғолиб чиқа олганди. 2012 йил 17 августида Ғузорда “Андижон” тор-мор этилганди - 6:1. Шундан сўнг “Шўртан” олий лигада 19та ўйин ўтказди ва рақибни йирик ҳисобда таслим қила олмади. Ниҳоят 28 сентябрь оқшомида бу қора анъанага ҳам барҳам берилди.

Бундан ташқари “Шўртан”нинг ўзи учун яхши анъанаси давом этмоқда. Зоир Тўрақулов бошчилгидаги клуб олий лигада кетма-кет учинчи ўйинда ҳам гол ўтказгани йўқ. Дастлаб Ғузорда “Бунёдкор” билан, сўнгра сафарда “Олмалиқ” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйналганди. “Гулистон” ҳам “Шўртан” дарвозасига йўл топа олгани йўқ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика