Latest news

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

"Шўртан": "Келажак - ёшлар қўлида" News

"Шўртан": "Келажак - ёшлар қўлида"

Tags :  Шўртан
“Шўртан" футбол клуби ўз тарихида илк маротоба янгича тизимда ишлаш бўйича қарор қабул қилди.

Тизимга асосан, “Шўртан” футбол клуби академиясига ёш тоифаси бўйича иқтидорли футболчиларни ҳамда ёш истеъдодларни қидириб топиш ва уларни академияга жалб қилиш ишлари бошланганини эълон қилганди. 

Шу боис, “Шўртан” раҳбарияти томонидан клуб академияси тарбияланувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда клуб раҳбарлари ҳамда мураббийлар штаби вакиллари иштирок этишди. Мазкур йиғилишдан мақсад, “Шўртан” келажаги ҳисобланадиган ёш футболчилар учун яратилган шарт-шароитларни ота-оналарга намойиш қилиш эди.

“Оқ бўрилар” академияси тарбиланувчилари ЎФА томонидан ташкил этиладиган мусобақаларда иштирок этиши натижасида ўз маҳоратларини ошириб боришлари ва профессионал футболга тайёрлаб боришлари айтиб ўтилди.

Яна бир жиҳати шундаки, "Шўртан" футбол академиясини тамомлаган битирувчиларга гувохнома берилади.

Қолаверса, академия тарбиланувчилари мунтазам равишда ётоқхона, спорт либослари, иссиқ овқат ва футболчи учун керакли бўлган барча эҳтиёжлар билан таъминланади.

Шундан сўнг, йиғилишга ташриф буюрган тарбияланувчиларнинг ота-оналари учун академияда ўзига хос "экскурсия" ташкил этилди ва уларга ётоқхона, ошхона, машғулот майдонлари таништирилди.

“Шўртан” футбол клубининг мақсади нафақат Ўзбекистон футболи учун, балки, келажакда Осиё ва Европа майдонлари учун тажрибали футболчиларни етказиб бериш ва Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларини мунтазам равишда футболчилар билан таъминлаб туриш эканлигини билдирилди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика