Latest news

23:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал" (матнли трансляция)  15 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  9 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  19 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  17 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  3 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  11 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  6 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2

“Шўртан” йиғинни бошлади, Улуғбек Бақоев ва Игорь Таран жамоа сафида News

“Шўртан” йиғинни бошлади, Улуғбек Бақоев ва Игорь Таран жамоа сафида

Жорий йилдан яна Олий лигага қайтган “Шўртан” жамоаси бугундан биринчилардан бўлиб, Тошкент шаҳрида мавсумга тайёргарликларнинг иккинчи босқичини бошлашди.
Жамоа аъзолари дастлаб, пойтахтдаги “ЎЗБЕКИСТОН” меҳмонхонасида йиғилишди.

Тошкентдаги машғулотларга ўтган йили “Шўртан” кўригидан ўтган Висол Магерамов, жамоанинг бир неча йиллик футболчиси Игорь Таран, шунингдек Суҳроб Бердиев, Сардор Эминов каби ўйинчилар келиб қўшилишди. Энг катта янгилик сифатида эса кўрикдан ўтиш учун бугунги машғулотларда Улуғбек Бақоевнинг ҳам иштирок этганлигини эътироф этиш мумкин.

Қолганлар эса қуйидаги футболчилардан иборат: Ботир Қодирқулов, Асрор Алиқулов, Жамол Отақулов, Самандар Шодмонов, Олим Каримов, Ғулом Раҳмонов, Аббос Омонов, Умар Эшмуродов, Юсуф Бўриев, Шахзод Хурсанов, Жамшид Ҳошимов, Мурод Ражабов, Ҳусниддин Ғофуров, Роман Абдулов, Мирзакамол Камолов, Элдор Тожибоев, Ғуломҳайдар Ғуломов, Элёр Интизомов, Зохид Раупов, Маъмур Султонов, Виктор Клишин, Шавкат Насибуллаев.

Таркибга қўшилган янгилар ҳақида гап кетганда шу пайтгача Сербиянинг “Явор” жамоасида фаолият кўрсатган Ҳусниддин Ғофуров ҳам бугундан “Шўртан” йиғинига қўшилди. Демак, ҳозирча ғузорликлар таркибида икки нафар Ғофуровлар бор.

Биринчи кунги машғулот енгил тайёргарлик остида кечди ва якунда футборлчилар иккига бўлинган ҳолда бир-бирларига қарши тўп суришди.

Аввал хабар берилганидек, Тошкентдаги йиғин давомида “Шўртан” бир нечта синов-назорат учрашувларини ўтказади. Дастлабки рақиблар “Динамо” ва “Сўғдиёна” каби жамоалар бўлиш эҳтимоли бор.

Яна бир янгилик, мураббийлар гуруҳига аввал “НБУ-Осиё” жамоасида фаолият юритган Бахтиёр Қамбаралиев ҳам келиб қўшилди.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика